Эронда бўлиб ўтадиган сайловда халқнинг иштирок этиши жараёни
Эронда барча масъуллар бевосита ва билвосита халқнинг сайловда кенг қамровли иштирок этишидаги берган овозлари билан озод сайланишади
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Эронда бўлиб ўтадиган сайловда халқнинг иштирок этиши жараёнига”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Эрон ислом жумҳурияти умумхалқ референдуми асосида бунёд этилди. Шу боис, Эронда барча масъуллар бевосита ва билвосита халқнинг сайловда кенг қамровли иштирок этишидаги берган овозлари билан озод сайланишади. Шунга биноан, одамларнинг ўтган 34 маротаба ўтказилган сайловдаги иштирок этиш кўлами ички ва ташқи томондан муҳим аҳамият касб этади. Сайлов Эрон халқининг демократик рамзини ва қудратини намойиш этади. Диний халқчилликка асосланган тизимда одамларнинг истак ва иродаси ўзига хос жиҳатларни қамраб олади ҳамда Исломий жумҳурият ҳокимиятининг бардавом ва мустаҳкам бўлишига замин яратади. Исломий тизимда барча ишлар халқнинг сайлови орқали амалга ошади ва мамлакат фуқаролари, юрт келажагини ва тақдирини ўзлари белгилашади. Исломий тизимда халқнинг ролини эътиборга оладиган бўлсак, уларнинг турли йўналишдаги сайловларда иштирок этиш кўлами дунё ҳамжамиятининг диққат марказида бўлган. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг таъбири билан айтганда, ҳамма одамлар, номзодлар, давлат ва масъуллар сайлов қадрини билишлари керак.
Негаки, кенг миқёсда ҳамда қизғин ва завқу шавқ, хурсандчилик билан шунингдек тинч ва осойишта сайлов ўтказилиши исломий жумҳурият тизими учун захира манбаси бўлади ва дахлсизлик жиҳатидан ҳам жиддий аҳамият касб этади. Бошқа ибора билан айтганда, сайловда аҳолининг иштирок этиш мезони, халқаро майдонда Эрон сиёсий қудратини ва иқтидорини оширишидан ташқари, исломий жумҳурияти тизимининг халқ томонидан мақбул кўриш жиҳатларини икки ҳисса ортиради. Шуни ҳам айтиш мумкинки, турли сайловлар вақтида жумладан яқинда бўлиб ўтадиган Исломий жумҳурият президенти сайловида ҳамда шаҳар ва туман маҳаллий кенгашлари учун ўтказиладиган сайловда Эрон ислом жумҳурияти тизимида халқ қудратини намойиш этиш учун бир фурсат ҳисобланади. Сайлов одамларнинг мамлакат сиёсий майдонида иштирок этишлари учун ҳақиқий ва ошкора жой бўлади. Халқнинг ушбу кенг қамровли ва қизғин иштирок этишлари ўз тақдирларини белгилаш ва исломий тизимни келажагини тайинлашдаги роллари зўравон қудратлар қаршисида қатъият билан туришлари учун мустаҳкам асос бўлади. Конституцияга асосан, Эронда тўрт хил кўринишдаги сайлов ўтказилади.
Эрон халқи конституцияга биноан, Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашида ўз намояндаларини сайлашади. Шунингдек, конституция доирасида мамлакат қонунларини ва тизимнинг умумий сиёсатларини тасдиқлаш учун ҳамда халқ манфаатларини ҳимоя қилишлари учун Парламентда ўзларининг вакилларини сайлашади. Шу билан бирга, энг муҳим сайловлардан ҳисобланмиш Исломий жумҳурияти президенти сайлови бўлиб, одамлар ушбу сайловда қизғин иштирок этиш билан малмакат президенти яъни ижроия ишлар бўйича масъул шахсни тўрт йил муддатга сайлашади. Тўртинчи турдаги сайлов эса, маҳаллий бошқарув деб аталадиган шаҳар ва туман маҳаллий кенгашлари учун сайлов ҳисобланади. Эронда жорий йилнинг 19 май куни Эрон ислом жумҳурияти 12-давлати учун президент сайлови ҳамда шаҳар ва туман маҳаллий кенгашлари учун сайлов бўлиб ўтади. Ҳозирга қадар Эрон конституцияда қайд этилган тўрт хил кўринишдаги сайлов доирасида 34 маротаба сайлов ўтказилган. Ҳар доим, ушбу сайловларда халқнинг иштирок этиш кўлами турли мамлакатларнинг диққат эътиборини ўзига жалб этган. Турли сайловларда Эрон халқининг ўртача иштирок этиши бошқа мамлакатларга нисбатан анчагина кўпроқни ташкил этади. Ўтган 34 та сайловда халқнинг ўртача иштирок этиши 65 фоизни ташкил этган. Исломий инқилоб ғалабасидан бир йил ўтиб 1980 йилдаги исломий жумҳуриятнинг биринчи сайловидаги одамларнинг иштирок этиш кўлами 67,42 фоизни ташил этган.
1981 йилнинг октябр ойида Эрон ислом жумҳурияти президенти сайловида ҳам халқнинг кенг миқёсда иштирок этиши 74,26 фоизни ташкил этган. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, Эрон ислом жумҳурияти президентига овоз бериш мезонининг энг юқориси ҳам ушбу сайловга таалуқли эди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари, ушбу сайловда 95 фоиздан кўпроқ овоз билан Эрон ислом жумҳурияти президенти сайловларининг энг яхши президенти этиб сайланган эди. Шунингдек, 1985 йил август ойида Эрон ислом жумҳурияти президент учун бўлиб ўтган тўртинчи сайловда ҳам аҳолининг иштирок этиш мезони 54,78 фоизни ташкил этган. Эрон президенти учун бўлиб ўтган бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи сайловларда ҳам қуйидаги тартибда 54,59 фоиз, 50,66 фоиз, 79,93 фоиз, 66,77 фоиз, 59,76 фоизни ташкил этган эди. Бўлиб ўтган турли сайловларда аҳолининг 85 фоиз атрофида иштирок этганлигини ҳам тажрибада қайд этилди. 2009 йилдаги Эрон ислом жумҳуриятининг 10-президент сайловида ҳам аҳолининг иштирок этиши 84,83 фоизни ташкил этган эди.
Ушбу сайловда аҳолининг иштирок этиши, халқнинг овози 98 фоиздан кўпроқни ташкил этган 1979 йилдаги исломий жумҳуриятни ташкил этиш учун ўтказилган умумхалқ референдумидан кейинги ўринда жой олди. 2013 йилда Эрон ислом жумҳурияти 11 давлати учун ўтказилган президент сайловида ҳам аҳолининг иштирок этиши 72,94 фоизни ташкил этди. Эрон халқининг тўрт йўналишдаги сайловларда кенг кўламда иштирок этиши Осиёнинг ғарбидаги минтақада мисли кўрилмаган бўлиб, жаҳон миқёсида эса беназирдир. Эрон халқининг сайловлардаги қаҳрамонларча иштирок этишлари, уларнинг Эрон ислом жумҳурияти тизимини тасдиқлаш ва қабул қилишдаги сиёсий роли эътиборга лойиқдир. Турли шаклда ва қизғин иштирок этишлар душманларнинг фитналарига нисбатан тизим иммунитети ва дахлсизлиги учун стратегик захира бўлади. Шунинг учун, сайловларда аҳолининг иштирок этиш кўлами Эронда қудрат муҳимлигининг омилига айланган ва сайлов участкасига максимум даражада бориш ибораси хавфсизлик ва иқтидор жиҳатларининг муҳимлигини Эрон учун ҳадя этади ва унинг ҳозирги даражасини ҳам янада юксалтиради.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.