июн 04, 2017 11:19 Asia/Tashkent

15 –хурдод қўзғолони Эрон миллатининг мустабидларга қарши кураш тарихида Эрон халқининг инқилобий бирлашувининг шаклланиши йўлида бурилиш нуқтаси бўлди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз “Эрон миллатининг 15-Хурдод кунидаги мустабид тузумга қарши қўзғалон қилиши”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      15 –хурдод қўзғолони Эрон миллатининг мустабидларга қарши кураш тарихида Эрон халқининг инқилобий бирлашувининг шаклланиши йўлида бурилиш нуқтаси бўлди. Имом Хумайний (ра) Қумдаги Файзия мадрасасидаги ўзининг ошкора нутқида шоҳ режимининг ва Исроил ҳамда Америкалик арбобларининг жиноятларини фош этди. Шундан сўнг, ҳижрий шамсий 1342 йилнинг 15-Хурдод кунида 1963 йилнинг июн ойида Шоҳ режимининг гумашталари Имом Хумай (ра)нинг эътирозларини бартараф этиш учун ул ҳазратни қўлга олиб Теҳронда қамоққа ташлашди. Шу куни 15 минг нафар инқилобий мусулмонлар қонга беланди. Шундай қилиб 15-хурдод куни Эрон ислом тарихида қонли тарзда қайд этилди.  Эрон халқининг курашлари тарихида 15-хурдод қўзғолони  муҳим ва ҳал этувчи бўлиб, Эрон тарихида  Имом Хумайний (ра) ҳазратлари раҳбарлиги остида барпо этилган. Эроннинг сиёсий тарихи зўравон ва мустабид  тузумларга қарши бўлган ҳодисалардан тўлиб тошган ва буларнинг  барчаси чиндан ҳам Эрон халқи курашларининг кўрсаткичлари ҳисобланишади. Ушбу тарих давомида Эрон ички ишларига Американинг аралашиш ҳолатлари  мисли кўрилмаган даражада бўлган. Милодий  1953, ҳижрий –шамсий 1332 йилнинг 28-мурдод ойидаги давлат тўнтариши  ва қатор сиёсий воқеалар ҳамда империалистларнинг капитуляцион режимини барқарорлашга бориши милодий 1954 йилнинг август ойи, ҳижрий –шамсий  1332 йил 15 хурдоднинг қонли воқеасига сабаб бўлди. Ушбу қонли воқеа Исломий Инқилобнинг юзага келиши ва ғалабаси учун  муҳим рол ўйнаган.

       15-хурдод қўзғолонидан олдин бўлган  Эрондаги  сиёсий ва ижтимоий ўзгаришларнинг таҳлили шуни кўрсатдики,  шоҳ режими ўзининг мақсад ва сиёсатларини "Провинция ва вилоятлар анжуманлари лойиҳаси", "Оқ инқилоб" каби жараёнлар давридан бошлаб амалга оширишни режалаштирган. Бироқ 15-хурдод қўзғолони на фақат шоҳ режимининг ушбу ҳаракатлари моҳиятини фош этди, балки аста-секинлик билан мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий ўзгаришлари ўзанида муҳим аҳамият касб этиб, шоҳ режимига қарши курашнинг асосига айланди. 15-хурдод жараёнининг тарихи ва қўзғалган халқнинг раҳимсизлик билан қонли   бостиришлар кўринишда, шоҳ режими манфаатига бўлганини кўрсатар эди. Бироқ ушбу инқилобий қўзғалиш бостириб ташланди деган фикрни баён қилиш ҳақиқатдан йироқ эди. Зеро шоҳнинг хавфсизлик кучлари томонидан зоҳиран бостириб ташланган  ва Имом Хумайний (ра) мамлакатдан сургун қилинган бўлсада, лекин ушбу қўзғолон Исломий инқилоб ғалабасининг манбасига айланди.

      Сиёсий таҳличиларга кўра, Эроннинг ҳозирги замон тарихида бурилиш нуқталари кўп бўлган, аммо ҳижрий-шамсий 1342 йил 15-хурдод кунида юзага келган  қўзғолон ушбу йўналишда хос аҳамият касб этади. Имом Хумайний (р.а) Эрон исломий    инқилоби    ғалабасидан   бир неча йилдан кейин 15-хурдод қўзғолони  ҳақида шундай деган  эдилар: Ҳижрий –шамсий 1342 йилдаги 15-хурдод қўзғолони шуни кўрсатдики,  қудрат соҳиби бўлган   диктаторлар   томонидан    эзилган, зулм-зўравонлик кўрган ҳар бир   миллат фақат ўз иродаси   билан   зулм-ситамга қарши   курашиши ва ўз тақдирини ўзи   белгилаши мумкин. 15—хурдод бу юрт   ёшларининг   пок   қони   билан   беланган   бўлсада,    муборак   тақдир    варақлаган   кун эди. Бу кун  жамият сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги улуғ ўзгаришлар куни бўлди. Исломий   жумҳурият асосчиси  "15—хурдод  қўзғолонининг  энг муҳим фазилати Эронда илдизлари чириб битган , аммо ичига   сомон тиқилган дала қўриқчиси каби ваҳимага солиб турган шоҳ режими ҳайбатининг синдирилиши эди", деб илова қилган эдилар. Ўзини   жуда қудратли   деб ўйлаган, аммо чириб, ичи кавак бўлиб қолган    шаҳаншоҳлик  режими миллий ваҳдатнинг бир  турткиси билан   ағдарилиб, йўқ бўлди. 15-хурдод  қўзғолони халқ орасидан  етилиб чиққан ҳақиқий исломий ҳаракат эди. Бу ҳаракатнинг  исломийлиги   унинг   раҳбарининг  Қум   исломий илмий   даргоҳидан  чиққан   улуғ фақиҳ эканлигидан  ҳам маълум. 

     Имом Хумайний (ра) ҳазратлари   раҳбарлигида   шоҳ режими томонидан   йиллар давомида    талқин   қилинган   диннинг   сиёсатдан    айрилигига    барҳам   берилди. Мусулмон Эрон халқи  давом  эттирилиши худди намоз ва рўза каби фарз бўлган   кураш  йўлига қадам қўйдилар. Бу кураш ғояси ислом, унинг   услуби  эса Қуръони карим, Расулуллоҳ (сав) суннати ва аҳли байт   услубида эди. 15-хурдод қўзғолонининг ўзига   хос бўлган муҳим  хусусияти Имом ҳазратларининг  инқилоб пешвоси сифатида юзага келиши эди. Имом ҳазратларининг шоҳ режимига қарши кураш услуби бошқа барча  режимларга қарши  курашувчилар услубидан фарқ қиларди. 15-хурдод қўзғолони  ихлос юзасидан диний вазифасини бажариш, ҳамда диний масъулиятини адо этиш ҳаракати эди. 15-хурдод  қўзғолонининг яна бир ўзига хос бўлган  хусусияти унинг халқчиллигида эди. Бу ҳаракат аҳолининг маълум бир табақасига тегишли эмас эди. Унда шаҳарликдан   тортиб, қишлоқ аҳолисигача, тадбиркордан тортиб  талабагача, эркак-аёл, ёшу-қари, барча аҳоли қатнашди. Аҳолининг   барча   табақаларини   курашга чорлаган, уларни   ўзаро   бирлаштирган нарса ислом эди. 

     Имом Хумайний (ра)  ҳазратлари   ўз курашларининг дастлабки даридан Америка, Англия ва Шўролар ҳукуматини Эрон  халқи бахтсизлигининг   сабаби деб билар ва  бутун халқни  бегоналарга қарши   курашга чорлар эдилар. Эрон халқи   Имом Хумайний (ра) ҳазратлари  таълимотидан   мустақиллик   мафкурасини ўрганди. Бу мафкура ва тафаккурни 15—хурдод   қўзғолони    вужудга келтирди ва бу  қўзғолон ривожлана бориб, ниҳоят исломий инқилоб ғалабасини таъминлади. Бу мафкура бугунги кунда ҳам Эрон   ислом   жумҳурияти   тараққиётининг асосий   омилидир. Эрон ислом инқилобининг ғалабаси бошқа халқларнинг мустабид тизимларга қарши курашишларида катта ижобий таъсир ўтказди. Ушбу ҳаракатлар ҳозир ҳам давом этмоқда ва исломий уйғониш номини олган жараёнлар минтақа  ва халқаро майдонларда улкан ўзгаришларни юзага келтирмоқда. Айрим сиёсий таҳлилчиларга кўра, Шимолий Африка ва Ўрта Шарқнинг айрим мамлакатларида бошланган исломий уйғониш ҳаракатларида Имом Хумайний (ра)нинг сиёсий ғоялари ва Эрон исломий инқилобининг тутган ўрнини инкор қилиб бўлмайди.

     Эрон  халқи   Имом  Хумайний  (ра)  ҳазратлари   таълимотидан   мустақиллик   мафкурасини  ўрганди. Бу  мафкура 15—хурдод   қўзғолонини вужудга   келтирди ва  бу  қиём  ривожлана бориб,  исломий  инқилоб ғалабасини   таъминлади. Бу  мафкура   бугунги кунда  ҳам   Эрон   ислом   жумҳурияти   тараққиётининг  асосий   омили бўлмоқда. Америка шу сабабдан ярим асрдан кўпроқ вақтдан бери Эрон халқига қарши душманлик сиёсатларини давом эттирмоқда. Негаки, Эрон исломий тузуми яккаҳукмронлик ва зулмга қарши эканлигини билади. АҚШ масъуллари бугунги кунда  зўравон қудратларга қарши  Эрон халқининг матонати фақат шиор эмас, балки Эрон халқининг тарих давомида қўлга киритган қадриятларининг тимсоли эканлигини ва ушбу қадриятларга таянган ҳолда фитналар қаршисида мустаҳкам турганини билишади. Ушбу матонат билан қатъиятлик кўрсатишлар Эрон халқининг иқтидори борасида  душманларга  ёрқин хабар беради ва Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо  Хоманаий ҳазратларининг таъбирлари билан айтганда,  Эрон халқи "Иродалар уруши" майдонида  донолик, огоҳлик, ирода ва ҳаракат билан  майдон  ғолиби бўлади.

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ