Қирғизистон Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг доимий аъзоси бўлишини қўллаб қувватлади
Эроннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиши, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақа ва халқаро ҳамжамият миқёсидаги мавқеи ва позицияси янада мустаҳкамланади
Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг доимий аъзоси бўлишини ҳимоя қилди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Амил Кайкиев бугун сешанба куни Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида доимий аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади ва ушбу ташкилотнинг халқаро майдондаги нуфузининг янада ошишига туртки беради деб атади.
Унга кўра, Эроннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиши, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақа ва халқаро ҳамжамият миқёсидаги мавқеи ва позицияси янада мустаҳкамланади. Шунингдек, у Қирғизистон ва Эрон ислом жумҳурияти ўртасидаги икки томонлама алоқаларни ва ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таъкидлаб ўтди.