Американинг ракеталар билан Эрон аэробусига қилган ҳужуми
Милодий 1988 йил 3 январ ойи Эрон халқининг тарихида тасир қолдирган энг аччиқ ва энг даҳшатли хотира ва айни ҳолда Америка давлати томонидан инсон ҳуқуқларини поймол этишининг яққол ва ошкора намуналаридан ҳисобланади.
Милодий 1988 йил 3 январ ойи Эрон халқининг тарихида тасир қолдирган энг аччиқ ва энг даҳшатли хотира ва айни ҳолда Америка давлати томонидан инсон ҳуқуқларини поймол этишининг яққол ва ошкора намуналаридан ҳисобланади. Бу аччиқ кунда Эрон Ислом Жумҳурияти ҳаво йўлларига тегишли мусофир ташувчи аэробус Бандар-Аббос аэропортидан Дубай йўналишида учаётган пайтида Форс кўрфазининг сувлари ва “Ҳангом” оролининг яқинида Форс кўрфази сувларида жойлашган Америка денгиз кучларининг ҳужумига қарор олди. Эроннинг аэробуси 290 нафар мусофирлар билан Америка ҳарбий кемасидан отилган иккита ракетасининг нишонига юзмаюз бўлди.
Бу самолётда учаётган 66 нафар бола, 53 нафар аёл ва 46 нафар хорижий мамлакатлар фуқароларининг барчаси ҳалок бўлишди.
Адмирал Вильям Фогуроти раҳбарлигида Пентагон ҳақиқатни аниқлаш ҳайатининг якуний ҳисоботида ҳодисанинг содир этиш сабабини уруш вазъиятида қарор олишдан келиб чиққан руҳий босим деб эълон қилинди.
Бу эълонга кўра, аэробус самолёти олдиндан аниқланган халқаро тижорат ҳаво йўлларида ўз парвозини бажараётган эди ва ҳодиса юз берган вақтида эса 3500 метр баландликда учаётган эди.
Халқаро алоқалар ва умумий дипломатия муассасасининг раиси Роберт Матю Антман Америка газеталарини таҳлил этиш ҳамда Америка томонидан Эроннинг мусофир ташувчи самолёти ва Совет Иттифоқи томонидан Корея самолётини ўриб туширишлари ҳодисаларига нисбатан ўз муносибатини шундай билдирди: “Тарқатилган хабарлар Эрон самолётини ўриб тушириш техник бир мушкулот эди деб айтишлари ҳамда муносиб расмлар ва тавсифларни танлаб олишлари билан бу ҳодисанинг омиллари ва қурбон бўлганларини аҳамиятсиз этиб жилвалантиришди. Ҳолбуки Шўролар Иттифоқи томонидан Корея самолётини ўриб тушириши жирканж бир жиддий амал унвонида тасвир этилди. ”
Аммо Америка бу жиноятни денгиз бўйича тижорат этиш йўлини муҳофазат этиш ва нефтни эркин жараён олишидан ишонч ҳосил қилишга кўмак беришда Америка Қўшма Штатларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқи доирасида амалга оширилган сайъ-ҳаракат деб тавсиф этди. Ҳолбуки ракета билан 290 нафар мусофирни ташувчи самолётни мақсадли ва била туриб ўриб тушириш сайъ-ҳаракати эди. Аммо Америка давлати ҳеч қачон бу жиноятнинг масъулиятини ўз зиммасига олмади.
Милодий 1996 йил 22 февраль ойида Халқаро адолат суди Американи бу жиноятда қурбон бўлганларнинг оилаларига 61 миллион доллар тўлов тўлашга маҳкум этди.
Бу суд 2003 йил 6 ноябрь ойида уша вақтда Форс кўрфази ҳудудларида Америка Қўшма Штатлари денгиз кучларининг амалга оширган сайъ-ҳаракати ноқонуний эди деб эълон қилди. Эрон Ислом Жумҳурияти томонидан Американинг амалга оширган бу мақсадли жинояти ҳақида барча ҳужжатлар ва далиллар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хавфсизлик кенгаши раисига бир номада ҳисобот берилди. Аммо хавфсизлик кенгаши Винсенс ҳарбий кемадан отилган ракеталар орқали Эроннинг мусофир ташувчи самолётини ўриб тушириш учун фақатгина афсўсланиш изҳор этди халос.
Чикаго Трибун газетасининг ҳарбий таҳлилчиси Девид Ивенснинг фикрига кўра, бегуноҳ 290 нафар билан бир самолётни ўриб тушириш ҳодисасида капитан Рожерснинг амалга оширган сайъ-ҳаракати учун ҳарбий судни ташкил этиш адолатли бир иш ҳисобланади. Аммо Америка давлати эронликларнинг кўзлари олдида Рожерс хизмати охирга етганида унга медал мукофот беришди ва Винсенс кемасида хидмат қиладиган ходимларнинг ҳеч қайси бири қонуний терговга қарор олмади.
Бу жиноятдан кейин Американинг уша вақтдаги республика президенти Роналд Рейгеннинг ўринбосари Жорж Буш ота шундай фикр билдирди: “Мен ҳеч қачон Америка томонидан узр сўрамайман. Мен нима иш бўлганига аҳамият бермайман. Мен ҳақиқат нима эканлигига ҳам аҳамият бермайман!”
Бу ҳодиса содир этилганидан кейин Винсенс ҳарбий кемасининг қумондони Вилям Рожерс матбуот сўҳбатида жиддийлик билан шундай деб эълон қилди: “Агар бу ҳодиса юзлаб маротаба юз берса ҳам мен яна ракета отинг деб дастур бераман!”
Айрим ахборот воситалари шундай деб ёзишди: “Дарҳақиқат нима ҳодиса юз берган бўлсада, аммо Америка расмийларининг бундай позиция олишлари янгилик эмас эди ва ажабланарли томони ҳам йўқ. Америка сиёсатчилари Япониянинг Хирасима ва Нагасаки шаҳарларини бомбардимон қилганларида ҳеч қачон пушаймонлик билдиришмади ва Эронга қарши ҳужум уюштиришда ундан фойдаланиш учун Саддом Ҳусейнга химиявий қурол-яроқларни берганларида ҳам фақатгина бу ишни қилганларини эътироф этишди халос. Аммо ҳеч қачон пушаймон бўлишмади. Америка расмийлари милодий 1953 йили август ойида Эроннинг қонуний давлатига қарши давлат тунтарувини амалга оширишда ҳам ана шу йўл-йўриқдан фойдаланишди. Эндиликда ҳам ана шу усул ва ана шу адабиёт билан дўстлик, тинчлик ва инсон ҳуқуқлари ҳақида гапиришади. Эрон халқи бу ҳодисаларни кечириб бўлмайдиган жиноят деб билади ва ҳеч қачон бу ҳодисани унитмайди.