Сребреница бўйлаб Ғазо сектори
-
Сребреница бўйлаб Ғазо сектори
Эрон ТИВ раҳбари Сребреница геноцидининг 30 йиллиги муносабати билан мурожаат қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи ўз сўзларида Сребреница геноцидининг 30 йиллиги муосабати билан қилган мурожаатида, "агар дунё ҳақиқатан ҳам бу фожиадан сабоқ олганида эди, биз бугун, бу сафар Ғазо секторида мусулмонларга қарши яна бир геноцидга гувоҳ бўлмаган бўлардик деб айтди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Сайид Аббос Ироқчининг бу қисқа жумласи замонамизнинг энг аччиқ ҳақиқатни ўзида мужжасам этган. Дунё тарихий хотираси нафақат танлаб олинган, балки уни бошқарадиган сиёсий ирода ҳам худди шундай жиноятларнинг такроланишига имкон яратганини кўрсатадиган ҳақиқат.
Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари, БМТнинг 11 июлни " Халқаро Сребреница геноцидини хотирлаш куни" сифатида белгилаш қарорига тўхталиб бу кунни " бу даҳшатли жинотяга шериклик бўлган ёки ўз сукути билан мингглаб бегуноҳ инсонларни қирғин қилишга йўл очганлар учун шармандали эслатма" деб изоҳлади.
Айтиш керакки, Сребреницани глобал воқеага айлантирган нарса нафақат фалокат кўлами, балки унга жавобан Ғарб ҳукуматлари таъсири остидаги халқаро тузилмаларнинг ҳаракатсизлиги эди. Бугунги кунда, Ғазо бўлгасида яна ҳам батафсилроқ такрорланаётган ҳаракатсизлик. Сребреница- фожиаси олдида жаҳон кучларининг ҳаракатсизлиги рамзига айланди. Аммо Ғазо бўлгаси геноциди замонавий шерикликнинг рамзига айланиб бормоқда. Катта фарқ шундаки, Боснияда уруш тугаганидан сўнг, Ғарб қайта қуриш судлар ташкил этиш, қарорларни аниқлаш ва қурбонларнинг ҳикояларини ёзиб олиш учун қадам қўйди. Лекин Ғазо секторида ҳатто қурбонларга ҳамдардлик билдириш ҳам Ғарб пойтахтларида жиноят саналади. Ҳатто " геноцид" сўзини айтиш антисемитизм айбловлари билан кутиб олинмоқда, жиноятларни тўхатишгга чақириш террорзимни қўллаб-қувватлаш сифатида талқин қилинмоқда.. Бефарқ бўлган ва инсон ҳуқуқларини гўё қўлаб-қуввватлашни иддао қиладиган Ғарб ҳукуматлари яширин геноцидга эмас, очиқ ва оммавий фалокатга қарши турибти. Ғазо бўлгасидаги болалар бомбардимон остида тириклайин ёнмоқда, одамлар ўз юртларидан ҳайдаб, инсоният ва ҳуқуқ чегараларини бирданига ташлаб кетмоқда.