Эрон президенти: душманнинг мақсади ислом давлатларининг тараққиёт йўлида тўсиқлар яратишдир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98440-Эрон_президенти_душманнинг_мақсади_ислом_давлатларининг_тараққиёт_йўлида_тўсиқлар_яратишдир
Эрон президенти Туркия ТИВ раҳбари билан учрашувида, мусулмон халқларининг умумий душманлари босимни кучайиришга интилаётан бир пайтда, Ислом давлатларининг бир-бирлари учун шарт-шароит яратиб беришлаи ва муаммоларни муракаблаширишдан қочишлари кутилмоқда, деб айтди.
(last modified 2025-12-01T09:25:28+00:00 )
декабр 01, 2025 14:25 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: душманнинг мақсади ислом давлатларининг тараққиёт йўлида тўсиқлар яратишдир
    Эрон президенти: душманнинг мақсади ислом давлатларининг тараққиёт йўлида тўсиқлар яратишдир

Эрон президенти Туркия ТИВ раҳбари билан учрашувида, мусулмон халқларининг умумий душманлари босимни кучайиришга интилаётан бир пайтда, Ислом давлатларининг бир-бирлари учун шарт-шароит яратиб беришлаи ва муаммоларни муракаблаширишдан қочишлари кутилмоқда, деб айтди.

Эрон президенти Масъуд Пизишкиён якшанба куни Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидонни қабул қилганида икки давлат ўртасидаги тарихий, маданий ва қардошлик муносабатларига тўхталиб,бу муносабатлар чуқур илдиз отган, чинакам,ва кенг ривожланиш салоҳиятига эга  эканини таъкидлади. У ўз сўзларида, деди: агар ислом давлатлари бирлик, яқинлик ва тажриба алмашишга асосланган ягона ирода доирасида ҳаракат қилсалар, ҳеч бир куч мусулмон халқари учун муаммо ярата олмайди, деб изоҳлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Масъуд Пизишкиён ислом давлатлари ўртасидаги муносабатлар ва стратегик яқинлашувини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаб,минтақадаги ҳозирги инқирозларнинг баъзиларини баъзи инервенсионист актёрларнинг фитналари ва низоларни қўзғатувчи маҳсули деб ҳисоблади. У сўзларининг бошқа қисматида бу ҳаракатларнинг мақсади минтақага ўзларининг нотўғри ният ва сиёсатларини сингдириш  ислом давлатлариниг тараққиёт ва ривожланиши йўлида тўсиқлар яратишдир деб изоҳлади. 

Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи ҳам якшанба куни Теҳронда Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидон билан учрашганида, сионистик режимнинг минтақани беқарорлаштиришига қаратилган каттароқ режаларидан огоҳлантириб, бу режимнинг кенгайишига, хусусан Сурия ва Ливанда тўсқинлик қилишни минтақа давлатларининг бурчи деб билди. Ироқчи ўз сўзларида, хавфсиз ва зўравонликлардан холи минтақага эришиш учун терроризмга қарши кураш ва террор гуруҳларини бутуналй тарқатиб юбориш зарурлигини ҳам таъкидлади.

Эрон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликка тўхталиб ўтган Эрон ТИВ раҳбари, Теҳронда икки давлат ҳамкорлик олий кенгашининг тўққизинчи йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш жаарёни ҳақида ҳам маълум қилди, У Эрон ва Туркиянинг савдо ва иқтисодий имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш ўритасидаги мавжуд тафовутни таъкидлаб, икки давлат ўртасидаги муносабатарни ривожлантириш учун жиддий чоралар кўришга чақирди. Ироқчи Эрон газ шартномасини узайтиришга ва имтиёзли  савдо келишуви  бўйича экспорт музокараларини бошлашга тайёрлигини маълумқилиб,  Ван шаҳрида Эрон Бош консуллигини очишини икки адвлат ўртасидаги алоқларани мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам , деб ҳисоблади.

Туркия ТИВ раҳбари ҳам , Исроил ишғолчи режимининг Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилга ҳужумларини тўхтатиш зарурлигига тўхталиб, сионистик режимнинг Ғазо ва минтақанинг бошқа давлатларига қарши такрор-таркор тажовузини минтақадаги барча давлатлар учун iумумий муаммо деб атади ва бу масалада халқаро институларни жиддий аралаштиришга чақирди.