Эронлик Х тармоғи фойдаланувчилари: террор Эрон илм-фанини тўхтатмайди, уни кўпайтиради
-
Эронлик Х тармоғи фойдаланувчилари: террор Эрон илм-фанини тўхтатмайди, уни кўпайтиради
Эронлик ядро олими Мажид Шаҳриёрий шаҳид бўлганининг йиллиги муносабати билан эронлик Х-фойдланувчилари Эрон илм -билимлари терор билан йўқ қилинмаслигини эълон қилишди.
Шаҳид Мажид Шаҳриёрий Эроннинг ядровий олимларидан бири бўлиб, уни ҳамма Эроннинг илмий нуфузи ва қаттиқ тадқиқот технологиялари ривожланиши рамзи сифатида тан олади. 2010-йил 28-декабрида Исроил режими разветка хизматларининг террористик амалиёти чоғида шаҳид бўлди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари,шаҳид Мажид Шаҳриёрийнинг террор этилишини эронлик ядро олимлари йўлининг давоми деб ҳисобладилар.
Шу муносабати билан Марям Темирий исмли Х -фойдаланувчи у Эрон келажаги учун курашган, эронликларнинг илмий хавфсизлиги учун ишлаган, деб ёзди.
“Зайнаб” ҳам шундай ёзди: Шаҳриёрий амалдор эди, бу унинг номини тарихда қолдирди.
“Фарзона" исмли фойдаланувчи ҳам қуйидагича деган: олимларимзнинг йўли давом этгани учун шаҳидлик йўлининг охири эмас.
“Салимий" ўзў постида шундай таъкидлади: менимча, доктор Шаҳриёрийнинг энг гўзал мероси шогирдларидир.-Бугун ҳам худди шу йўлни давом эттираётганлар, демак, Шариёрий ҳали ҳам тирик.
“Алиризо” исмли фойдаланувчи ҳам деди: Шаҳриёрий бугунги кунда Эроннинг энергия хавфсизлигини қўллаб-қувватловчи лойиҳаларининг техник устуни эди.
X-даги яна эронлик фаол -Муҳаммад ҳам шундай ёзди: Эрондаги янги авлод энергетика физикарининг катта қисмини шаҳид Шаҳриёрий мактаби талаблари ташкил этади. Душман бир кишини ўлдирди, лекин унинг ўрнига ўнлаб мутахассислар кўтарилди. Суиқасд ва террор Эрон илмини тўхатмайди, уни кўпайтиради.
Ортом ҳам қуйидагича ёзган: Мажид Шаҳриёрийниннг террор этилиши унинг йўлининиг охири мэас, балки қудратига ишора эди.