Али Шамхоний: Теҳрон ўзининг тинч ядровий дастурини бор кучи билан ҳимоя қилади
-
Али Шамхоний: Теҳрон ўзининг тинч ядровий дастурини бор кучи билан ҳимоя қилади
Эрон Ислом Инқилоби оилй раҳбарининг маслаҳатчиси Эрон мамлакати ўзининг тинч ядровий дастурини бо куч билан ҳимоя қилади деб таъкидлади.
Порс тудей сайтининг ИРНА ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Ислом Инқилоб олий раҳнамосининг маслаҳатчиси Али Шамхоний ядро саноатининг сўнгги ютуқлари ва ҳаракатлари билан танишганида Эрон бунёдкорлиги ва қатъияти мамлакат технологиясини ишлаб чиқарувчиси эканлигини таъкидлаб, ядровий технологиянинг Эрон тараққиётидаги ўрни муҳимлигини маълум қилди.
Ислом Инқилоби оилй раҳбарининг ушбу маслаҳатчиси шунингдек,ядро технологияси мамлакат учун нафақат тоза ва қатъий тикланадидиган энергия ишлаб чиқаришда, балки қишлоқ хўжалиги, тиббиёт фармацевтка, сув ресурсларни бошқариш ва атроф-муҳит каби соҳаларда ҳам муҳим қадирятлар яратади деб қўшимча қилди.
Али Шамхоний Эроннинг ядро соҳасидаги илмий мустақиллиги баъзи кучларни хавотирга солганини ҳам тилга олиб, Эрон мамлакатининг тинч ядровий дастурининг шаффофлиги ва мамлакат халқаро мажбуриятларига содиқлигига ишора қилар экан, деди: Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлишга интилмаган ва итилмайди ҳам .
Эронлик олимлар ва мутахассиларнинг уранни бойитиш технологияга эришиш ва маҳаллий ишлаб чиқарилган сентрафугалар билан тўлиқ бойитиши занжирини ўрнатишдаги муваффақияти Ислом республикасини тинч ядровий фаолият соҳасида уран бойитиш технологиясига эга давлатлар қаторига киритган.
Эрон мамлакати илм-фан ишлаб чиқаришда энг юқори ўсиш суръатларга эга, қолаверса, илдиз ё ўзи она ҳужайраларини ишлаб чиқариш ва кўпайтириш, нанотехнология ва ядровий билимлардан фойдаланган ҳолда, турли турдаги радиофармацевтикаларни ишлаб чиқариш каби соҳаларда эса замонавий глобал билимга эга давлатлар қаторидан жой олган.