Генерал Мўсавий ва генерал Насирзода ҳам шаҳид бўлдилар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98858-Генерал_Мўсавий_ва_генерал_Насирзода_ҳам_шаҳид_бўлдилар
Муқаддас мудофаа ва қаршилик қадриятлари асарларини сақлаш ва нашр этиш жамғармаси ҳам ўз хабарида эронлик генераллар Сайид Абдураҳим Мўсавий ва Азиз Насирзоданинг шаҳид бўганларини тасдиқлади.
(last modified 2026-03-01T08:19:02+00:00 )
март 01, 2026 13:14 Asia/Tashkent
  • Генерал Мўсавий ва генерал Насирзода ҳам шаҳид бўлдилар
    Генерал Мўсавий ва генерал Насирзода ҳам шаҳид бўлдилар

Муқаддас мудофаа ва қаршилик қадриятлари асарларини сақлаш ва нашр этиш жамғармаси ҳам ўз хабарида эронлик генераллар Сайид Абдураҳим Мўсавий ва Азиз Насирзоданинг шаҳид бўганларини тасдиқлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича бугун  Муқаддас мудофаа ва қаршилик  қадриятлари асарлари сақлаш ва нашр этиш жамғармаси ўз баёниясида Эрон ва ислом дунёсининг буюк ва машҳур, шижо ва ҳаким пешволари Имом Хоманаийнинг шаҳид бўлганлари муносабати билан тасаллият билдириб, кеча  бутун жаҳондаги одамкуш ва қонхўр АҚШ ва сионистик режимнинг ваҳшийларча ҳужумларида Эрон Ислом Республикаси қуролли кучларининг жасур ва шижо қўмондонларидан баъзилари шаҳид бўлдилоар деб эълон қилди.

Азиз Насирзода

 

Мазкур хабарга кўра,  Эрон Қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Сайид Абдураҳим Мўсавий ва Эрон мдуофаа вазири генерал Азиз Насирзода ўзининг шаҳид ёронлари қаторига қўшилдилар.

Шунингдек бироз олдин ҳам  Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Муҳаммад Покпур ва Эрон мудофаа кенгаши котиби ва бутун Эрон олий қўмондони маслаҳатчиси геенрал Али Шамхонийнинг шаҳид бўлганлари хабари тарқатилганди.

Муқаддас мудофаа ва қаршилик  қадриятлари асарларини сақлаш ва нашр этиш жамғармаси ўз баёнотида шубҳасиз Эроннинг буюк ва қўрқмас халқи  Худованди мутаолга таяниб ва валий аср инояти билан  Имом Хумайний ва имом Хоманаийнинг нуроний йўлини илгаригидек давом эттирадилар ва ваҳший душманнинг барча фитналарини нобуд қилиши билан  Исломий Эронни ғалаба ва тараққиёт томон йўналтирадилар, деб келтирилган.