Шамханий: Эронга қарши ҳар қандай можарочиликка қатъий ва кучли жавоб берамиз
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98730-Шамханий_Эронга_қарши_ҳар_қандай_можарочиликка_қатъий_ва_кучли_жавоб_берамиз
Эрон Олий Мудофаа Кенгаши котиби ҳар қандай Эронга қарши можарочиликка кучли, қатъий ва муносиб жавоб қайтарилишини таъкидлади.
(last modified 2026-02-14T06:44:32+00:00 )
феврал 14, 2026 09:51 Asia/Tashkent
  • Шамханий: Эронга қарши ҳар қандай можарочиликка қатъий ва кучли жавоб берамиз
    Шамханий: Эронга қарши ҳар қандай можарочиликка қатъий ва кучли жавоб берамиз

Эрон Олий Мудофаа Кенгаши котиби ҳар қандай Эронга қарши можарочиликка кучли, қатъий ва муносиб жавоб қайтарилишини таъкидлади.

Али Шамханий, Эрон Олий Мудофаа Кенгаши котиби, Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида Эрон ва АҚШ ўртасидаги ядровий музокараларга тўхталиб, Эроннинг ракета тизимлари мамлакатнинг “қизил чизиқлари” қаторига кириши ва музокара мавзуси бўла олмаслигини таъкидлади.

Pars Today хабарига кўра, Шамханий сионистик режимнинг Эронга қарши таҳдидларига муносабат билдирар экан, мазкур режим Вашингтоннинг тўғридан-тўғри қўллаб-қувватловисиз ҳеч қандай ҳаракат қила олмаслигини айтди. У яна шундай деди: “Биз Эронга қарши ҳар қандай можарочиликка кучли, қатъий ва муносиб жавоб берамиз”.

Эрон Олий Мудофаа Кенгаши котиби мамлакатнинг ҳарбий тайёргарлиги юқори даражада эканини билдириб, ҳар қандай томон томонидан йўл қўйиладиган нотўғри ҳисоб-китоблар қимматга тушишини қўшимча қилди. Унинг таъкидлашича, минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатдан тийилиш барча томонлар учун мантиқий ва оқилона йўлдир.

Шамханий, агар музокаралар реалистик ёндашув асосида ва ортиқча талабларсиз олиб борилса, улар ижобий йўналишда ривожланиб, барча томонлар манфаатларини таъминлаши мумкинлигини қайд этди. Шунингдек, у минтақа доирасидаги дипломатик саъй-ҳаракатлар сиёсий ечимни мустаҳкамлаш ва тарангликни камайтиришга қаратилганини билдирди.

У сўзининг якунида минтақа хавфсизлик муҳити янада мураккаблашганини ва мувофиқлаштириш учун махсус механизмларга эҳтиёж ортиб бораётганини таъкидлади.

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби: Вашингтон билан мулоқот йўли очиқ; бойитиш нолга туширилмайди