Алиакбар Аҳмадиён Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби этиб тайинланди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i83908-Алиакбар_Аҳмадиён_Эрон_Миллий_хавфсизлик_олий_кенгашининг_котиби_этиб_тайинланди
Эрон президентининг фармони асосида мамлакат миллий хавфсизлик олий кенгашининг янги котиби тайинланди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 22, 2023 12:21 Asia/Tashkent
  • Алиакбар Аҳмадиён Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби этиб тайинланди
    Алиакбар Аҳмадиён Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби этиб тайинланди

Эрон президентининг фармони асосида мамлакат миллий хавфсизлик олий кенгашининг янги котиби тайинланди.

Бугун Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий фармони асосида, Алиакбар Аҳмадиён Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашининг котиби этиб тайинланди.

Алиакбар Аҳмадиён Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг стратегик маркази раиси эди.

Бундан олдин эса  Али Шамхоний  10 йил давомида Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби бўлиб ишларди ва бу кенгашда Ислом Инқилоби олий раҳнамосининг вакили эди.