Сионистик режимнинг Эронга тажовузи шаҳидлари/ президентлик орзусидан зулматда учишигача
-
Сионистик режимнинг Эронга тажовузи шаҳидлари/ президентлик орзусидан зулматда учишигача
Сионистик режимнинг 13 ёшли ўсмир Амирали Хуррамий қўшниси бўлган ядро олим доктор Зулфиқорийнинг уйига тўғридан- тўғри ҳужумида у шаҳид бўлганлардан бири эди.
Шаҳид Амирали Хуррамийнинг онаси Шаҳло Ироқиёнфар ҳам ўсмир ўғли шаҳид бўлган аламли кеча ҳақида гапириб беради. Воқеа содир бўлган кечаси, соат 3 лар атрофида биз даҳшатли шовқунни эшитдик Портлашнинг шиддати шунчалик кучли эдики, ўғилларимнинг хонаси вайрон бўлди. Амирмуҳаммад ва Амирили вайроналар остида қолиб кетди. Амирмуҳаммаднинг ёрдамга чақираётган овозини эшитдик. Турмуш ўртоғим вайроналарга ўралган хона эшигини қийналиб очишга уринди ва уни тезда олиб чиқишга муваффақ бўлди. Амирали деворга суяниб ётгани учун устига яна вайроналар ва тупроқлар тушди. Шу боис уни у ердан олиб чиқиш учун бир соатгача вақт кетди. Болам энди нафас олмасди. Амиралида ҳеч қандай жароҳат ва тирналган жой йўқ эди. Уни бинодан олиб чиқиш учун ўт ўчирувчиларга бердик. Улар ам турмуш ўртоғимга Амиралининг танаси ҳали иссиқ экани ва биз уни жонлантиришмиз ва ҳаётга қайтаришимиз мумкинлигини айтишган. Амиралини эса Расули акрам /с/ касалхонасига олиб кетишди, аммо бемор тўшагида эмас балки ўликхонасида.

Амирали куч-ғайрат ва катта орзуларга тўла ўсмир эди. Бир пайтлар футболчи, кейин актёр бўлишни орзу қилган ва тушида ўзини бўлажак президент сифатида кўрган. Шаҳиднинг онаси эса Амиралининг тилаклари ҳақида гапиради. У ҳар доим президент бўлишни хохлаётганини айтади. У ёз учун жуда кўп нарсаларни режалаширганди. У экси нарсаларни яхши кўрар ва ҳаммасини сақлаган. PS2-дан тортиб, бувиси унга тўқиб чиққан ва боласига кўрсатмоқчи бўлган чақалоқнинг трикотаж кўйлагигача. У ҳозиргина университетда компютер ўйинларини ишлаб чиқиш бўйича мутахассислик борлигини билиб олди ва уни ўзгаришни тала қилди. Унинг ҳаётининг ҳар бир дақиқаси учун орзуси ва режаси бор эди.