Эроннинг Форс Кўрфази глобал тенгламаларда қандай рол ўйнайди?
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98450-Эроннинг_Форс_Кўрфази_глобал_тенгламаларда_қандай_рол_ўйнайди
Эроннинг Форс Кўрфази ўзининг ноёб географик жойлашуви туфайли Осиё, Европа ва Африканинг 3 та қитъаси ўртасидаги энг катта ва энг муҳим алоқа маркази сифатида танилган.
(last modified 2025-12-23T05:55:43+00:00 )
декабр 02, 2025 08:58 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Форс Кўрфази глобал тенгламаларда қандай рол ўйнайди?

Эроннинг Форс Кўрфази ўзининг ноёб географик жойлашуви туфайли Осиё, Европа ва Африканинг 3 та қитъаси ўртасидаги энг катта ва энг муҳим алоқа маркази сифатида танилган.

Тарих давомида Эроннинг Форс Кўрфази ички, минтақавий ва халқаро майдонларда Эрон учун доимо фавқулодда стратегик аҳамиятга эга минтақа бўлиб келган. Шундай қилиб, Эроннинг стратегик ташқи сиёсати қарорлари доимо ушбу минтақа позициясини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади. Порс тудей сайтининг хабар қилишича.  "Форс Кўрфази" номи қадимги тарихга бориб тақалади ва кўплаб тарихий ҳужжатлар ва манбалар бу номни тасдиқлайди.Аксинча, айрим минтақа давлатлари ва хорижий кучларнинг ҳеч қандай тарихий ва мантиқий ёрдамга эга бўлмаган сохтасини тарғиб қилиш ҳаракатлари қораланади. Бу ҳаракатлар Эрон миллатининг маданий ва тарихий ўзига хослигини нишнгаоиш сифатида талқин қилинган.   БМТ ва бошқа халқаро ташкилолар фақат "Форс Кўрфази" унвонини тан олади.

Форс Кўрфзининг глобал аҳамияти бир неча аосий омилларга оғлиқ. Катта энергия ресурслари: Форс Кўрфазида дунёдаги нефт ресурсларнинг 40 фоизи мавжуд.  Ҳисоб-китобларга кўра, Форс кўрфазида 730 миллиард баррелга яқин тасдиқланган нефт захиралари ва 70 триллион куб метрдан ортиқ табиий газ захиралари мавжуд.

Ҳурмуз бўғози: бу бўғоз Форс Кўрфази Уммон денгизи ва очиқ сувлар билан боғлайдиган  муҳим ўтиш жойи бўлиб, дунёдаги энг муҳим 11  бўғоз қаторида ўзига хос иқтисодий ва стратегик мавқега эга. Минтақанинг нефт экспортининг катта қисми шу бўғоз орқали ўтади.

Ҳарбий ва хавфсизликнинг аҳамияти: минтақада Ғарб давлатарининг, хусусан, АҚШ ва Британиянинг ҳарбий базалари ва кемаларининг мавжудлиги унинг стратегик аҳамиятидан далолат беради. Бу мавжудлик Эрон ва Ироқ БААС режими уруш давридаги "Танкер урушлари" каби воқеалардан кейин кучайди.