Вашингтондаги отишма: Трампнинг иммигарция сиёсатини фаолаштириш воситаси
-
Вашингтондаги отишма: Трампнинг иммигарция сиёсатини фаолаштириш воситаси
26-нобяр куни АҚШ Марказий разветка бошқармасининг собиқ ходими Раҳмонулло Лаканволнинг Вашингтонга миллий гвардия қўшинларини олиб ташлаши қисқа вақтида АҚШдаги сиёсий қарама-қаршиликларнинг марказига айланди. Бу воқеа нафақат Афғонистондан 2021-йилда чиқиши ҳақидаги эски мунозараларини жонлантирди, балки Трамп маъмуриятининг иммигарция борасидаги қатъий сиёсатини оқлаш воситасига айланди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШнинг Афғонистондаги собиқ иттифоқчиси бўлган Лаканвол жуда мураккаб тарихга эга. У 2011-йилдан бери АҚШ хавфсизлик идоралари билан ҳамкорлик қилиб келан ва АҚШ кучлари олиб чиқиб кетилганидан сўнг қўллаб-қувватлаган 190 минг афғондан бири сифатида у бир неча босқичда хавфсизлик текширувлардан ўтган. Трамп воқеадан дарҳол Байден маъмуриятини танқид қилиш учун ишлатиб, буни "Иммиграция текширувларнинг сустлиги натижаси" деб атади. . Мазкур айблловдан сўнг, амалдаги маъмурияти Афғонистон ва Венесуэлла каби 19 мамлакат фуқароларининг барча иммиграция аризаларини тўхтатиш ҳақида буйруқ чиқарди. Муҳим нуқта Трамп маъмурияти позицияларидаги зиддиятдир. Бир томондан, Лаканвол Трампнинг биринчи президентлиги даврида АҚШ билан ҳамкогрлик қилиш учун маъқулланган бўлса, иккинчи томондан, Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишни айнан шу маъмурият режалаштирган эди. Энди Трамп бу воқеадан иммиграция сиёсатини илгари суриш учун фойдаланмоқда.
Бу қарорлар АҚШнинг ушбу давлатлар билан муносабаларига бевосита таъсир қилади. Айниқса, у АҚШнинг энг қаттиқ санкциялари остида бўлган давлатларини ўз ичига олади. Афтидан Вашингтондаги отишма хавфсизлик ҳодисасидан кўра, Трамп маъмуриятининг иммиграция мақсадларини илгари суриш учун сиёсий воситага айланган. Бундай ёндашув АҚШнинг халқаро обрзси ҳамда Афғонистондаги собиқ иттифоқчилари билан муносабатлари учун катта оқибатларга олиб келиши мумкин.
Нега БМТ Доналд Трампни иммиграцияга қарши ёндашувдан огоҳлантирди?