Ғарбнинг фитнаси ва фирибгарликлари| Ғарб давлатларининг афғонистонлик ҳамкорларига хиёнати
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97844-Ғарбнинг_фитнаси_ва_фирибгарликлари_Ғарб_давлатларининг_афғонистонлик_ҳамкорларига_хиёнати
Британиянинг Daily Mail газетаси 2025-йил 1-июлида хабар беришича, Британия ҳукумати тўсатдан ва олдиндан огоҳлантирмасдан Афғонистонда Британия кучлари билан бирга сўнгги 20 йил ичида ишлаган афғонистонликлар учун кўчириш дастурини янги ариза берувчилар учун ёпган.
(last modified 2025-09-28T14:30:55+00:00 )
сентябр 27, 2025 16:58 Asia/Tashkent
  • Ғарбнинг фитнаси ва фирибгарликлари| Ғарб давлатларининг афғонистонлик ҳамкорларига хиёнати
    Ғарбнинг фитнаси ва фирибгарликлари| Ғарб давлатларининг афғонистонлик ҳамкорларига хиёнати

Британиянинг Daily Mail газетаси 2025-йил 1-июлида хабар беришича, Британия ҳукумати тўсатдан ва олдиндан огоҳлантирмасдан Афғонистонда Британия кучлари билан бирга сўнгги 20 йил ичида ишлаган афғонистонликлар учун кўчириш дастурини янги ариза берувчилар учун ёпган.

Бу АҚШ ҳукумати яқинда вақтинчалик ҳимояланган мақомни  (TPS) бекор қилган ва бу мамлакатдаги кўплаб афғонистонлик қочқинларини депортация хавфи остида қолаётган бир пайтдадир.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  АҚШ, Британия, Германия ва бошқа НАТОга аъзо давлатлар бир неча бор ўзҳамакорларини  Толибон таҳдидидан ҳимоя қилишга ваъда беришган. Бу ваъдалар АҚШдаги махсус Иммиграцион виза (SIV), Британиядаги Resettlement Initiatives (ARAP) ва Германия, Канада ва Австралиядаги шунга ўхшаш дастурлар кўринишида берилган. Аммо 2021-йил августида Кобул қулаганидан кейин бу ваъдаларнинг аксарияти бажарилмади. Натижада, АҚШ ва Британияда юз минглаб ишлар ҳал этилмаган. Кўплаб афғонистонликлар узоқ кутиш рўйхатларига тушиб қолишди. Баъзи Европа мамлакатари режаларини тўсатдан тўхтатдилар/ масалан, Британия 2025 йилда  RP режасини блоклади/. Натижада кўплаб афғонистонлик ҳамкасблари Афғонистонда қолиб, Толибон таҳдиди соясида ва оғир шароитларда яшаб кетишди.

Таҳлилчиларга кўра, бу ҳатти-ҳаракат Ғарб кучларининг Афғонистондаги манфаатлари  тугаганини кўриб, инсонпарварлик мажбуриятларини эътиборсиз қолдирган маънавий мажбуриятнинг йўқлигидан далолат беради. Бу масала ҳатто баъзи истеъфодаги Ғарб ҳарбийлари  томонидан эътироз билдирилди ва улар " Афғонистонлик ҳамкасбларига содиқлик армиямиз ишончига доғдир" деб таъкидладилар.

Собиқ британиялик аскар Даусон дейди: агар биз бу одамларнни қўйиб юборсак, катта хатога йўл қўямиз. Биз билан ишлаганларни қўллаб-қувватлашга мажбурмиз. Умуман олгаеда, "Ғарб давлатларининг ўз афғонистонлик шерикларига хиёнати" минглаб одамларни Толибон қасосига дучор қилиб қўйиш орқали ҳам гуманитар, ҳам халқаро майдонда Ғарб ваъдаларининг обрўсини йўққа чиқариш орқали сиёсий жиҳатга эгадир, Бу масала Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари риторикаси ва унинг амалда татбиқ этилиши ўртасидаги тафовутнинг энг ёрқин мисолларидан бири сифатида қаралмоқда.