Жо Байденнинг АҚШ қўшинлари Афғонисттондан олиб чиқиш қарори ўрганилмоқда
АҚШ Конгресси бу мамлакат президенти Жо Байден маъмуриятининг АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши бўйича фаолиятини текширишни бошлади.
АҚШ президенти Жо Байден 2021-йил аавгус ойида ўз мамлакати қўшинларини Афғонистондан зудлик билан олиб чиқиб кетишни буюрди.
Бу фармон АҚШнинг Афғонистондаги 20 йиллик ишғолини якунланган бўлса-да, бу масъулиятсиз ҳаракат салбий оқибатларга олиб келди ва кўпчилик буни Байден маъмурияти тарихидаги энг қора саҳифаси деб билди.
Эрон телерадиококмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг Тафтиш ва жавобгарлик қўмитаси Жо Байден маъмуриятиниг АҚШ ҳарбий кучларини Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши хусусидаги ўрганишларида бу кучларни эвакуация қилиш жараёни ва афғонларни АҚШга кўчирилиши муаммони ҳал қилиш бўйича ишини текширишни бошлади.
Хабарга биноан АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги республикачилар Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик кенгаши, АҚШ Давлат департаменти, Пентагон, штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси, ички хавфсизлик департаменти ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигига алоҳида мактублар жўнатишди ва бу хусусда маълумотлар олишни таклиф қилдилар.
АҚШдаги республикасилар партияси вакиллари бу мамлакат Афғонисонда тартибсиз равишда олиб чиқилиши билан Толибон кучлари мамлакатда қолган ва бу масала гуманитар фалокатнинг шаклланишига ҳисса қўшилиши ва АҚШнинг миллий хавфсизлигини хавф остига қўйиши мумкин деб ақидага эгалар.