АҚШнинг Багром базасига қайтиши: Трампнинг орзуси ва Толибоннинг даҳшатли туши
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97788-АҚШнинг_Багром_базасига_қайтиши_Трампнинг_орзуси_ва_Толибоннинг_даҳшатли_туши
АҚШ президенти Доналд Трамп Афғонистондаги Багром авиабазасига қайтиш режасини маълум қилди. "Хитой ядро марказларидан атиги бир соат узоқликдаги " база. Трамп шунингдек агар Толибон базани қайтармаса улар" ёмон нарсаларга" дуч келишлари ҳақида ҳам огоҳлантирди.
(last modified 2025-09-23T10:53:27+00:00 )
сентябр 22, 2025 12:21 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Багром базасига қайтиши: Трампнинг орзуси ва Толибоннинг даҳшатли туши
    АҚШнинг Багром базасига қайтиши: Трампнинг орзуси ва Толибоннинг даҳшатли туши

АҚШ президенти Доналд Трамп Афғонистондаги Багром авиабазасига қайтиш режасини маълум қилди. "Хитой ядро марказларидан атиги бир соат узоқликдаги " база. Трамп шунингдек агар Толибон базани қайтармаса улар" ёмон нарсаларга" дуч келишлари ҳақида ҳам огоҳлантирди.

АҚШ президенти Доналд Трамп баёнотлари АҚШнинг Афғонистон бўйича собиқ элчиси Залмай Халилзод аввалроқ Багром орқали Вашингтон ва Толибон ўртасида терроризмга қарши ҳамкорлик қилиш имкониятини кўтарган пайтга тўғри келди. Аммо Толибон расмийлари бунга кескин муносабат билдиришди. Толибон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққий ҳам Афғонистон ҳар қандай тажовузни қабул қиладиган давлат эмас ва АҚШнинг 20 йиллик иштирокининг муваффақиятсизиги" қайта босиб олиш" эришиб бўлмайдиган орзу эканлигини кўрсатади, деб эълон қилди. Толибон ҳаракатиа ички ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳам  Багром авиабазасининг АҚШга топширилиши " реал эмас" деб атади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, эксперларнинг фикрича, Толибоннинг бу ҳақдаги позициялври бир хил эмас. Баъзи Толибонлар АҚШнинг қайта пайдо бўлишини ўз идеалларига хиёнат деб билади, аммо бошқалар буни халқаро қонунийликни қўлга киритиш ва молиявий ёрдам олиш имконияти деб билишади. Айни пайтда Кобул ҳукумати матбуот котиби  Ҳамдулоҳ Фитратнинг айтишича.  2020-йилги Доха-Қатар келишувига биноан, АҚШ Афғонистоннинг ҳудудий яхлитлиги ва сиёсий мустақиллигига қарши куч ишлатмаслик ва ёки таҳдид қилмаслик , ҳамда мамлакат ички ишларига аралашмаслик мажбуриятини олган. Толибон ўртасидаги  2020 йилги келишув ва Трамп президентлигининг биринчи муддатига кўра, барча хорижий кучлар 2021 йилгача Афғонистонни тарк этди, шундан сўнг Толибон ҳозирда мамлакатни бошқараётган муваққат ҳукуматни тузди. Афғонистонинг Багром шаҳридаги АҚШ ҳарбий базаси Вашингтон  2021-йилда Афғонистондан тўлиқ чиқиб кетгунга қадар мамлакатнинг Афғонистонга 20 йиллик бостириб кириши давридаги энг йирик АҚШ ҳарбий базаси бўлган. Кобул шимолидаги  бу база Хитой, Эрон, Марказий Осиё ва ҳато Россияни кузатиш учун стратегик нуқта ҳисобланади. Вашингттон ҳукумати назарида Афғонистонда Хитой таъсирининиг олдини олиш ва Пекиннинг минтақадги лойиҳаларини чеклаш Багромни қайтариб олишдан асосий мақсадларидан биридир. Бироқ, Афғонистондаги сиёсий ва хавфсизлик шароитлари, шунинггдек, ўтмишдаги ишғолнинг аччиқ тажрибаси, АҚШнинг Багромга қайтиш келажагини қоронғуда қолдирди.