АҚШ армияси Гуам ва Австралиядаги авиабазаларини кучайтиради
Вал стрит журнал хабарига кўра, АҚШ Хитойга қарши кураш учун Гуам ороллари ва Австралиядаги авиабазаларини мустаҳкамлаш қарорига келганини хабар қилди.
Валстрит журнал сайтининг хабар қилишича, Пентагон-АҚШ Мудофаа вазирлиги бутун дунёдаги ҳарбий манбаларини қайта кўриб чицқиш жараёнида, Хитойга қарши кураш олиб бориш мақсадида Гуам ороллар ва Австраилядаги ҳаво базаларини кучайтиради аммо ҳарбий кучлар хусусида жиддий ўзгаришлар амалга оширмайди деб қўшимча қилди.
АҚШнинг Хитойга қарши ҳаракатлари бу мамлакатнинг Ғарбий Осиё ва Африкада терроризмга қарши кураш баҳонасидаги курашаётгани ва Россиянинг превентив ҳаракатларини тўхтатишга уринаётгани пайтига тўғри келмоқда.
Кеча унинг хулосалари тарқатилган АҚШнинг ушбу қарори ўз ҳарбий потенсиалларини кучайтириш, Хитой ҳарбий имкониятларини ошишига қарши кураш учун Жо Байден ҳукумати стратегик устувор йўналишлари ва қудратидан фойдаланишга қаратилган.
АҚШ жорий йилда Афғонистонни номуназзам равишда тарк этиши ортида Хитойга яқин бўлган Афғонистондаги Багром авиабазасини ҳам бой берди.