Доналд Трамп Афғонистондаги Багром базасини қайтариб олишга ҳаракат қилмоқда
-
Доналд Трамп Афғонистондаги Багром базасини қайтариб олишга ҳаракат қилмоқда
Трамп ўз баёнотларида Вашингтон ҳукумат Афғонистондаги Багром ҳарбий базасини қайтариб олишга интилаётганини маълум қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШ президенти Доналд Трамп Лондонга ташрифи якунида Британия бош ввзири Кей Стармер билан қўшма матбуот анжуманида Афғонистондан мунозаралаи олиб чиқиш пайтида йўқотган ушбу муҳим стратегик бойликни қайариб олиб, Багром ҳарбий базасини Толибондан қайтариб олишга интилишини айтди.
АҚШнинг Афғонистондаги энг йирик ҳарбий бааси бўлган ва Хитойга яқинлиги туфайли муҳим минтақавий баха ҳисоблаган Багром базасини АҚШ кучларига қайта эгаллашга рухсат бериш учун Толибон билан музокара олиб бораётганини хабар қилди.
АҚШ президенти шунингдек, Багром базаси дунёдаги энг йирик ҳаво базаларидан бири ва биз уни уларга текинга бердик ва уни қайтариб олишга ҳаракат қиламиз, чунки Толибон бизнинг ёрдамимизга муҳтож ва АҚШ ҳам бу базани хоҳлашини қўшимча қилди.
Ҳаммага маълумки, АҚШ бу базани хоҳлашининг сабабларидан бири Хитой ядро қуролини яратадиган жойдан бир соат узоқликда жойлашганлигидир, деб қайд этди Трамп.
АҚШ президенти ўз сўзларида, АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденни 2021-йилда АҚШлик қўшинларининг Афғонистондан мунозарали олиб чиқиши учун танқид қилди ва бу олиб чиқиш АҚШнинг қурол-яроқлари ва бошқа ҳарбий активларини, жумладан базаларини Толибон ихтиёрига топширган, деб даъво қилди.
Феврал ойида қайта сайланганидан кейин вазирлар маҳкамасининг биринчи йиғилишида ҳам Афғонистондан олдинги олиб чиқиш режасида " биз Багромни Афғонистон учун эмас, балки Хитой учун сақлаб қолмоқчи эдик, чунк у Пекин ўзининг ядровий ракеталарини қурадиган жойдан роппа-роса бир соат узоқликда жойлашган, деб таъкидлади.