Ғарб жиноятларини қайта ўқиш/ Афғонистоннинг 20 йиллик ишғоли давридаги АҚШ жиноятлари
-
Ғарб жиноятларини қайта ўқиш/ Афғонистоннинг 20 йиллик ишғоли давридаги АҚШ жиноятлари
21-асрда АҚШ томонидан содир этилган энг муҳим жиноятларидан бири Афғонистоннинг 20 йиллик босиб олиниши ва унинг мамлакатдаги жиноий ҳаракатларидир.
Порс тудей сайтининг хабар қилишча, 2001-йил 11-сентябр хуружларидан сўнг АҚШ Афғонистонда терроризмга қарши курашаётганини ва Толибон ҳаракатини ағдарганини даъво қилиб, кенг кўламли ҳарбий операция бошлади, бу эса мамлакатнинг 20 йиллик босиб олинишига ҳамда АҚШ ва НАТО кучларининг мавжудлигига олиб келди. АҚШнинг Афғонистонга бостириб кириши ва босиб олиниши нафақат Афғонистонда барқарорлик ва тараққиётга олиб келмади, балки мамлакат аҳолиси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келди. 20 йиллик ишғол даромадида тинч аҳоли бир неча бор номаълум ҳужумларга учраган. . Бу эса йирик гуманитар фалокатлага олиб клеган. Браун университети ҳисоботига кўра, 11-сентябрдан кейинги урушларда 770-801 минг киши ҳалок бўлган. улардан 3123 мингга яқин тинч аҳоли эди. Афғонисттонда 176 мингдан ортиқ одам, жумладан, минглаб болалар ва аёллар ҳаётдан кўз юмди.
Афғонисонни босиб олиш давридаги йирик қирғинлар
Қундуз портлаши (2015)- 2015-йил 3-октябр куни АҚШнинг AC-130 самолёти Қундуз шаҳридаги "Чегара билмас шифокорлар" клникасини бомардимон қилди. Ушбу ҳужумда 50га яқин бемор ва ходимлар ҳалок бўлди. ўнлаб одамлар яраланди.
Нангарҳорга " бомбалар онаси"ни ташлаш (2017)- 2017-йилнинг 13-апрелида АҚШ ўзининг энг кучли ядро бўлмаган бомбалардан бирини Нанграҳор вилятининг Ачин туманига ташлади. Бомба кенг кўламли вайронгарчилик, 100га яқин одамнинг ўлимига, атроф-муҳитнинг ифлосланишига , ҳудуд аҳолиси тери ва асаб касалликларнинг тарқалишига олиб келди.
Тунги рейдлар ва махсус операциялар- AҚШ ва НАТО махсус кучлари одамларнинг уйларига тунги рейдларда бир неча бор янгилаш тарзда тинч аҳолини нишонга олган. баъзи ҳолатда бутун оилалар ўлдирилган ва ҳеч қачон жавобгарлик бўлмаган.
Маҳбусларни қийноққа солиш - Aфғонистон ишғоли пайтида Багром авиабазасидаги ҳибсхона АҚШ қўшинлари томонидан инсон ҳуқуқлари бузилишининг рамзига айланди. Кобул шимолида жойлашган марказда минглаб афғонистнлик маҳбуслари жойлашан бўлиб, уларнинг аксарияти судсиз ва ноқонуний ҳибсга олинганди.
Инфратузмаларининг бузилиши ва гуманитар инқироз: - Афғонистоннинг босиб олиниши мамлакатнинг тиббиёт, таълим ва давлат хизматлари инфратузилмасини вайрон қилди. Озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси 62 фоиздан 92 фоизга ошди. Миллионлаб одамлар кўчирилди ва Афғонистон дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлардан бирига айланди. АҚШнинг Афғонистонни босиб олиши нафақат ўз олдига қўйган мақсадларига эриша олмади, балкри вайронгарчилик, қашшоқлик, ўлим, ва гуманитар инқирозни ҳам қолдирди. Афғонистон тажрибаси шуни кўрсатадики хорижий ҳарбий интервенсия, айниқса геосиёсий мақсадларини кузлаган ҳолда, нафақат ечим, балки инқирознинг ўзи ҳамдир.