Толибон ҳукумати мудофаа вазири АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан мулоқот қилди
(last modified Wed, 07 Dec 2022 09:57:48 GMT )
декабр 07, 2022 14:57 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳукумати мудофаа вазири АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан мулоқот қилди
    Толибон ҳукумати мудофаа вазири АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан мулоқот қилди

Толибон муваққат ҳукумати мудофаа вазири АҚШнинг Афғонистондаги вакили билан учрашвда халқаро ҳамжамиятдан ўз мамлакатининг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишни талаб қилди.

Сўнгги ойларда Афғонистонда ҳаво ҳудудида АҚШ учувчисиз учоқларининг парвози ҳар доим янги Афғонистон ҳукуматининг норозиликларидан бири бўлиб келган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БААга Толибон делегацияси бошчилигида сафар қилган Толибон ҳаракати мудофаа вазири Мавлави Муҳаммадяъқуб Мужоҳид кеча АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Том Вест билан учрашувида АҚШ махсус вакилига Афғонистон ҳудуди ҳеч қайси давлатга қарши ишлатилмаганидек биз халқаро ҳамжамиятдан бу давлатнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини кутамиз деб маълум қилди.

Бундан олдин Толибон мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси Мавлави Муҳаммадяъқуб Мужоҳид Абу дабида шаҳрида БАА Бош вазири шайх Муҳаммад бин Зоид ол Наҳён билан учршади ва муносабатларни мустаҳкамлаш, БАА ва Афғонистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа муҳим масалаларни муҳокама қилди.

Ёрлиқ