Токер Карлсон: АҚШ Ҳурмуз бўғозини очолмади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99836-Токер_Карлсон_АҚШ_Ҳурмуз_бўғозини_очолмади
АҚШнинг таниқли консерватив медиа арбоби Токер Карлсон баёноот берибб, Ғарибй осиё инқирозидаги ҳозирги воқеалар АҚШ ҳарибй қудрати чекланангалигини кўрсатаби, Вашингтон жуда катта харажатларга қармай, Ҳурмуз бўғозини қайта очлмаани таъкалади.
(last modified 2026-06-13T08:27:27+00:00 )
июн 13, 2026 13:06 Asia/Tashkent
  • Токер Карлсон: АҚШ Ҳурмуз бўғозини очолмади
    Токер Карлсон: АҚШ Ҳурмуз бўғозини очолмади

АҚШнинг таниқли консерватив медиа арбоби Токер Карлсон баёноот берибб, Ғарибй осиё инқирозидаги ҳозирги воқеалар АҚШ ҳарибй қудрати чекланангалигини кўрсатаби, Вашингтон жуда катта харажатларга қармай, Ҳурмуз бўғозини қайта очлмаани таъкалади.

АҚШнинг таниқли консерватив медиа арбоби Токер Карлсон ўзининг YouTube каналида шундай деб эълон қилди: АҚШ 120 миллиард долларлик самолёт ташувчи кемаларига эга бўлса ҳам, Ҳурмуз бўғози хавфсизлигини  таъминлай олмайди.

У АҚШ ҳал қила олмайдиган муаммолар борлигини таъкидлади: Ҳозирги инқироз Вашинггтоннинг имкониятлари чекланганлигини, Ғарбий Осиёдаги инқирознинг ривожланиши эса АҚШ етакчиларини асосий ташқи сиёсат қарорлари устидан тўлиқ назорати йўқлигини кўрсатади.

Франциянинг  Le Monde газетаси ҳам " Трампнинг Эрон тузоғидаги ноқобиллиги" сарлавҳали мақоласида АҚШ президентининг Эрон масаласидаги " куч орқали тинчлик" шиори ўзи айтган натижага эришмаганини ёзди.

Эрон уруши Трамп учун сиёсий харажатга айланди ва воқеалар ривожи Вашингтон учун тезкор ғалабага ўхшаб кетишидан кўра, АҚШнинг датлабки мақсадларидан узоқда бўлиши мумкин бўлган келишувга қараб ҳаракат қилмоқда.

Reuters, шунингдек, уруш натижасида иқтисодий ва сиёсий босим кучайиб бораётгани ҳақида хабар бериб, тангликнинг кучайиши энергия нархини оширди ва Эрон уруши АҚШ оралиқ сайловлари олдидан Оқ уй учун сиёсий бош оғриғига айланди.