Исроил авиацияси Байрутнинг жанубий чекарарига зарба берди
-
Исроил авиацияси Байрутнинг жанубий чекарарига зарба берди
Араб тилидаги ОАВлари Исроил ҳаво кучлариниг Байрутнинг жанубий чекасига зарба берганини маълум қилди.
ИРНАга таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Исроил ҳарбий самолётлари Байрутнинг жанубий чекасидаги ҳудудни бомбардимон қилди. Ал-Маёдин телеканали АлҚубайр ҳудудидаги 5 ққаватли бино нишонга олингани натижада бир неча киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.
Айни пайтда, якшанба куни Исроил армияси Ливан жанубига ҳаво ва артиллерия ҳужумлари билан бир вақтда минтақадаги 42 га шаҳарча ва қишлоқни эвакуация қилиш ҳақида буйруқ бердми. Шунингдек, Исроил армияси Набатия ва Сидон минтақаларида 29 қишлоқ ва шаҳарча аҳолисига алоҳида огоҳлантииш бериб, уйларни зудлик билан тарк этишларини сўради.Эвакуация огоҳлантириши билан бир вақтда Исроил армияси Ливан жанубидаги аҳоли пунктларини такрорий ҳужумлар билан нишонга олди.
Ал-Жазира мухбири Исроил армиясининг артиллерия Ливан жанубидаги Бинт Жубейр минтақасидаги " Фароун" шаҳрига учувчисиз учоқлар томонидан ҳужум қилганидан бир неча дақиқа ўтиб, Ҳасбия шаҳридаги "Баргез" ҳудудни ўққа тутганини маълум қилди.
Ал-Маёдиннинг Ливан жанубидаги мухбири ҳам Исроил армиясининг учувчисиз учоқлар " Дейр Қонун Ан-Наҳр" шаҳрига ҳужум қилани ҳақида хабар берди.