Сионистик режимнинг Ливан жанубига янги ҳужумларидан Ҳизбуллоҳ бош котибининг мурожаатигача
-
Сионистик режимнинг Ливан жанубига янги ҳужумларидан Ҳизбуллоҳ бош котибининг мурожаатигача
Сионистик режимнинг Ливан жанубига қарши сўнгги тажовузида бир қанча туман ва қишлоқлар ҳаво ҳужумлари нишонига олинган.
Кеча -жума куни Ливан манбалари сионистик режим вертолётлари ва қирувчи самолётлари Ливана жанубидаги ҳудуларни, жумладан, Шамъ, Водий Ал азийя ва Дейр Антар қишлоқларини нишонга олганини хабар қилди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, пайшанба кунидан бери Ливан жанубида сионистик режим ҳаво ҳужумланиниг янги босқичи бошланди. Бу ҳужумларда сионистик режим ҳарбий самолётлари бир неча ҳудудни нинонга олди , натижада бир фуқаро шаҳид бўлди ва одамларнинг мулкига зарар етди.
Шу билан бирга Ҳизбуллоҳ бош котиби Наъим Қосим ҳам Ливан қаршиликлари жанубидаги шарафли ҳудудларидан бир зарра ҳам воз кечмаслигини эълон қилди. У жанубий Ливан халқига муниципалитет сайловлари билан боғлиқ мурожаатида деди: биз жанубдаги шарафли тупроғимиздан заррача ҳам воз кечмаймиз, сионистик режимнинг ўз еримиз ва ватанимзни зўрлик билан босиб олишини қабул қилмаймиз.
Ливан шаҳар ва қишлоқ кенгашлари учун сайловнинг сўнгги босқичи сионистик режим ҳужумларининг сўнгги бир неча соат ичида кучайиши ва уларнинг вайронгарчиликлари муносабати билан шанба куни "Жанубий " ва "Набатия" ҳудудларида бўлиб ўтади.
Ливанда шаҳар ва қишлоқ кенгашлари учун сайловлар 4-май куни Жабал минтақасида, 11-май куни шимолий минтақада, ўтган якшанба куни эса Байрут ва Бақаъ ҳудудида ўтказилди ва бугун жанубий ва Набатия минтақаларида сайлов санасидир.
Ливан бош вазири Навоф Салом ҳам сионистик режимнинг Ливан ҳудудига қайта-қайта тажовузини қоралаб, халқаро ташкилотларни Тел-авивга бу ҳужумларини тўхтатиш учун босим ўтказишга чақирди.