Ироқчи Байрутга етиб борганидан кейин: Қаршилик шаҳидларининг дафн этилиши қаршликнинг тириклигини кўрсатади
-
Ироқчи Байрутга етиб борганидан кейин: Қаршилик шаҳидларининг дафн этилиши қаршликнинг тириклигини кўрсатади
Эрон ТИВ раҳббари қаршилик шаҳидларининг /шаҳидлар Сайид Ҳасан Насруллоҳ ва шаҳид Сайид Ҳошим Сафиуддин/ дафн этилиши қаршилик ва Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг тириклигини англатади деб айтди.
Порс тудей сайтининг ИСНО ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, бугун эрталаб Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи шаҳидлар Сайид Ҳасан Насруллоҳ ва Сайид Ҳошим Сафиуддинни дафн маросимларида қатнашиши учун Байрутга етиб бориб, журналистлар билан суҳбатида, бу шаҳидларнинг бугунги дафн маросими қаршилик ва Ҳизбуллоҳнинг тириклигини, ўз мақсадига содиқлигини ва ишншоаллоҳ, қаршилик йўли давом этишини кўрсатади, деб маълум қилди.
Эрон ТИВ раҳбари қаршилик шу пайтгача кўп ғалабаларни қўлга киритгани учун Худо хохласа, якуний ғалабани ҳам қўлга киритади деб изоҳлади.
У шунингдек Эрон ҳукумати ва халқи номидан дафн маросимида қатнашмоқдаман деб таъкидлади.
Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи "Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ушбу дафн маросимида қатнашиш учун Ливанга сафар қилганига ҳам ишора қилар экан, угшбу маросимда Ливан халқи билан бир қаторда кўплаб эронликлар ҳам иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда деб қайд этди.
Бугун мен Эрон ҳукумати ва халқи номидан Байрутдда исломий қаршилик ҳаракат қаҳрамонларидан икки нафари ва Ливаннинг энг покиза фарзанларининг дафн маросимида иштирок этаман, деб қўшимча қилди Ироқчи.
Эрон ТИВ раҳбари, сўзларининг бошқа қисмида шаҳидлар Сайид Ҳасан Насруллоҳ ва Шайх Сафиуддин исломий қаршиликни юксалтириш ва босқинчиларга қарши кураш ва сионистларни босиб олинган ерларидан қувиб чиқариш учун кўп фидокорликлар қилишди деб аниқлик киритди.