Шайх Наим Қосим: биз қаршилик қуролларидан воз кечмаймиз
-
Шайх Наим Қосим: биз қаршилик қуролларидан воз кечмаймиз
Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ ва Сайид Ҳошим Сафиуддин шаҳидлигининг бир йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида биз Сайид Ҳасан Насруллоҳ йўлини давом эттиришга содиқмиз ва қуроллариимздан воз кечмаймиз, деб айтди.
Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Наим Қосим шанба куни Байрутда Саийд Ҳасан Насруллоҳ ва Сайид Ҳошим Сафиуддин шаҳидилигининг бир йиллиги муносабати билан уюштирган маросимда деди биз аҳдга содиқмиз ва қаршилик кўрсатиш йўлини давом эттирамиз ва қуролларимиздан воз кечмаймиз, деб эълон қилди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Шайх Наим Қосим сўзларининг бошқа қисмида биз сионистик режим "Буюк Исроил"нинг яратилишига йўл очиш учун қаршиликни тугатишга уринган глобал урушга қарши турдик,, деб изоҳлади.
У шунингдек сионистик режим ҳужумлари ва қаршилик қўмондонларининг шаҳид бўлишидан сўнг, душман бизни йиқилиб ташлаймиз деб ўйлаган эди, аммо Ҳизбуллоҳ учун янги қўмондонлари сайлаб ишлар устидан назоратни ўз қўлига олдик, деб маълум қилди.
Қаршиликни тугатишга уринаётган, аммо мақсадига эриша олмаган душманга дуч келяпмиз. Қаршилик ўз оёққа туришга муваффақ бўлди ва жанг давом этмоқда, деб изоҳлади Шайх Нкаим Қосим.
Наим Қосим сўзларининг боқша қисмида сионистик режим тажовузидан ўзимизни ҳимоя қилишга тайёмиз деган сўзлар била қаршилик шаҳидларининг шаҳодат маросимларига одамларнинг кўп иштирок этиши акс этган саҳна кўринишлари қаршилик кучини намойиш этади. Биз уруш майдонида қолиб, бошқалар эрига олмаган нарсага сиёсат орқали эриша олдик, деб баён этди.
Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби деди: АҚШ ва сионистик режим Ливан ва қаршилик учун хавфлидир ва биз қаршиилкнинг қуролсизланишига ҳеч қачон рухсат бермаймиз ва унга қарши турамиз.
У сўзларининг бошқа қисмида биз душман таҳдидлари олдида қўрқмаслигииз керак ва уларга таслим бўлиш эмас, тўқнаш келишга тайёр бўлишимиз даркор. Биз Ливан парламенти сайловларини белгиланган санада ўтказишни хохлаймиз. Биз армияни ҳақиқий душманга қарши қўллаб-қувватлаймиз, деб таъкидлади.
Фаластин масаласи асосий масала бўлиб, Ғазо ва Фаластиндаги қаршилик кучлари дунё номидан босқинчиларга қарши курашмоқда ва Исроил режими икки йилдан бери ўз мақсадларига эриша олмаган, деб қайд этди Шайх Наим Қосим.