Генерал Сулаймоний: Эрон Фаластин халқини барча томонлама ҳимоя қилади
(last modified Tue, 04 Jul 2017 13:18:46 GMT )
июл 04, 2017 18:18 Asia/Tashkent
  • Генерал Сулаймоний: Эрон Фаластин халқини барча томонлама ҳимоя қилади
    Генерал Сулаймоний: Эрон Фаластин халқини барча томонлама ҳимоя қилади

Исломий иниқлоб соқчилар корпусининг Қуддус кучлари қўмондони генерал Қосем Сулаймоний Эрон жанубий шарқидаги Кермон вилоятининг Қуддус мудофааси ветеранлари ва жангчиларининг йиғинида шундай айтдики, айрим томонлар Фаластин байроғини Эрон қулидан тортиб олишга уриниб кўришди

Исломий инқилоб соқчилар корпусининг Қуддус кучлари қўмондонига кўра, Эрон Фаластин халқини барча томонлама ҳимоя қилади. Унинг таъкидлашича, Фаластин халқи дўст мамлакатлар ва айрим исломий юртларнинг кўз олдида турипти. 

Исломий иниқлоб соқчилар корпусининг Қуддус кучлари қўмондони генерал Қосем Сулаймоний Эрон жанубий шарқидаги Кермон вилоятининг Қуддус мудофааси ветеранлари ва жангчиларининг йиғинида шундай айтдики, айрим томонлар Фаластин байроғини Эрон қулидан тортиб олишга уриниб кўришди. Аммо, шу нарсани ҳам эсдан чиқармаслик керакки, қайси араб давлати Фаластинни ҳимоя қилишга қурби етади? 

Генерал Сулаймоний, минтақада такфирчилар томонидан юзага келган мазҳабий фитналарга ишора қилиб шундай айтдики, такфирчи террорчилар ва уларнинг хомийларининг мақсади, Эронни ушбу фитналар билан яксон қилиш ва ушбу мазҳабий кирдикорлар ва ғаламизликлар билан тиз чўктириш кўзланган эди. Ваҳоланки, Эрон ислом жумҳуриятининг иззат ва қудрати, ИШИД террорчилик гуруҳининг вужудга келишидан кейин ҳам ва унинг тугаши арафасида ҳам ўн баробар ошди.  

Ёрлиқ