Авигдор Либерман сионистик режим қўшинларини Ғазодан тўлиқ олиб чиқишга чақирди
(last modified Wed, 02 Jul 2025 13:17:29 GMT )
июл 02, 2025 18:17 Asia/Tashkent
  • Авигдор Либерман сионистик режим қўшинларини Ғазодан тўлиқ олиб чиқишга чақирди
    Авигдор Либерман сионистик режим қўшинларини Ғазодан тўлиқ олиб чиқишга чақирди

“Исроил бизнинг уйимиз" ўнг қанот партияси раиси ва бу режимнинг собиқ уруш вазири Авигдор Либерман сионистик режим қўшинларини Ғазо бўлгасидан тўлиқ олиб чиқиб кетиш ва барча сионист аскарларни зудлик билан қайтаришга чақирди.

Порс тудей сайтига кўра, сионистик режимнинг собиқ уруш вазири Авигдор Либерман иброний ва сионистарнинг " Маарив" газетасига алоқадор 103 FM радиоаси билан ўтказган матбуот анжуманида ишғолчи режим аскарларини Ғазо секторидан тўлиқ олиб чиқиб кетиш ва барча сионист маҳбусларни зудлик билан ва бир вақтда қайтариш зарурлигини таъкидлар экан, биз Ғазо бўлгасида Ливанга қандай муносабатда бўлган бўлсак, худди шундай ҳаракат қилишимиз керак. деб маълум қилди.

Бу баёнотлар эса сионистик режим Ғазо бўлгасидаги Фаластин қаршиликлари билан ҳалигача олиб бораётган ва бу урушни тугатиш учун ички ва халқаро жамоатчилик фикрининг босим остида бўлган пайтда янгради. Либерман аввалроқ сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу кабинетининг Ғазога нисбатан сиёсатини танқид қилган эди.

Сиоинстик режимнинг " Асосий лагер" партияси раиси Бенни Ганц ҳам куни кеча барча сионист маҳбусларни қайтариш бўйича кенг қамровли келишув имзоланишига чақирди ва қўшимча қилиб айтидики, улар йиллар давомида асирликда қола олмайди, бу қабул қилиниши мумкин эмас ва бизда майда шартномалар учун вақт йўқ. Ганц шунингдек Ғазо уруши мақсадларига эришишнинг йиллар давом этишини таъкидлаб, барча сионист асирларининг қайтарилиши зарарли келишув билан ҳам амалга оширилиши керак, деб изоҳлади.

2023-йил 7-октябрдан бошлаб, сионистик режим АҚШ кўмагида Ғазо секторида геницидни бошлаб юборди, бунинг натижасида 190 мингга яқин фаластинилк шаҳид бўлди ва ярадор бўлди , яна 11 минган ортиқ киши бедарак йўқолди, юз минглаб кишилар уй-жойини тарк этди. Сионистик режимнинг ҳисоб-китобларига кўра ҳозирда Ғазо бўлгасида 50 нафар маҳбус бо ва улардан 20 нафари тирик.