Ғазо бўлгасидаги геноцидда қанча халқаро компаниялар иштирок этмоқда?
-
Ғазо бўлгасидаги геноцидда қанча халқаро компаниялар иштирок этмоқда?
БМТнинг махсус маърузачиси халқаро компанияларнинг Ғазо секторидаги геноциддаги иштироки ҳақидаги ҳисоботида маълум қилди.
БМТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудардаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Франческа Албанеск еча кечқурун ҳисоботида Исроил режимининг Ғазо сектторидаги жинояларида 60 дан ортиқ халқаро компаниялар иштирок этмоқда деб маълум қилди. .Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Албанезининг айтишича, ҳисобот ҳукуматлар, ҳуқуқ ҳимоячилари. компаниялар ва университетдагиларнинг 200 дан ортиқ ҳужжат ва маълумотларига асосланган.
У ўз ҳисоботида халқаро компанияларнинг Ғазо бўлгаси геноцидидаги ҳаракатларини "геноцид кампанияси"нинг бир қисми сифатида баҳолади. Ғазо бўлгасидаги ҳаёт вайрон бўлаётгани ва Ғарбий Соҳил тобора кучайиб бораётган ҳужумларга дучор бўлаётган бир пайтда, бу ҳисобот геноцид нима учун давом этаётганини кўрсатади: чунки бу кўпчилик учун фойдалидир.
Albaneseнинг эълон қилган рўйхатида эса қуроллари Ғазога ҳужумларда қўллангани хабар қилинган Lockheed Martin ва Leonardo каби йирик компаниялар номи ҳам бор.Машинасозлик соҳасида Caterpillar Inc. va HD Hyundai Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги Фаластин мулкини йўқ қишишда фойдаланган асбоб-ускунларини етказмб бериш учун ном олинган.
БМТнинг ушбу маърузачиси ўз ҳисоботида шунингдек глобал технология гигантлари Исроил режимининг кузатув тизимида ва Ғазо бўлгасини вайрон қилишда марказий рол ўйнади. Улар орасида Alphabet (Google’нинг бош компанияси), Amazon, Microsoft, IBM ва Palantir Technologies ҳам бор, деб қўшимча қилди.