Такфирий ғоялар, дунё ва минтақада терроризм ва экстремизмнинг манбасидир
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг халқаро хавфсизлик ва сиёсий ишлар бўйича бош котиби Ғулом Ҳусейн Деҳқоний Фил суяги қирғоғи пойтахти Абижон шаҳрида ўтказилган Исломий ҳамкорлик ташкилотининг ташқи ишлар вазирларининг 44 йиғилишида минтақадаги айрим мамлакатлар аччиқ тажрибалардан бир ун йиллик вақт ўтганига қарамасдан ҳалигача такфирий андеша ва тафаккурларни ўзларининг сиёсий ва молиявий ҳимоятларига қарор беришмоқда,- деб айтди.
Жорий ҳафтанинг сешанба ва чоршанба кунларида ўтказилган ушбу йиғилишда Деҳқонийнинг сўзлаган нутқи иккита асосий нуқтага қаратилган эди. Биринчи нуқта айни ҳолда терроризм билан қарши кўраш олиб боришни иддао қилаётган минтақадаги айрим мамлакатларнинг терроризмни қуллаб-қувватлаётганларини эслатиб ўтишдан иборат. Чунончи Деҳқоний Абижон йиғилишида айтди: “Саъудиялик режим ўтган 50 йил давомида бевосита такфирий андешаларни қайта тиклаш ва уни вужудга келтириш учун 87 миллиард доллар маблағ сарфлаган”
Душманликни келтириб чиқарадиган экстремизм ва такфирий тафаккурларни кенгайтиришни Арабистоннинг ҳимоят этиши ҳеч кимга сир эмас. Бу заминада далилли ва асосланган кўп моқалалар нашр этилган. Англиянинг Эндипендит газетаси яқинда Генри Жексон номли ушбу мамлакат мутафаккирининг нақлига таяниб “Арабистон милодий 1960 йилдан бошлаб Англияда ваҳобизм ва экстремизмни ривожлантириш учун миллионлаб долларларни сарфлади ва Арабистон томонидан уларни молиявий таъминлаш ва душманликни ривож-равнақ берувчи ташкилотлар ўртасида ошкора алоқа мавжуддир,-деб ёзди.
Бу мавзўни тасдиқлайдиган янги далил бу Қатар томонидан террористик гуруҳлар раҳбарлари билан Арабистоннинг алоқаси ва ҳимоятлари борлиги ҳақида фош этувчи ҳужжатларни тарқатишидан иборатдир. Қатарнинг Америкадаги элчихонаси Ал-Қоида ва ИШИД террористик гуруҳларнинг террористларини Бирлашган Араб мамлакатлари ва Арабистон томонидан ҳимоят этишларига тегишли ҳужжатлар нашр этиб, бу ҳажжатларни ушбу мамлакатнинг ташқи ишлар вазири Муҳаммад Бин Абдурраҳмон Ал-Сонийнинг ихтиёрига топширган. Агарчи Қатар ҳам террористик гуруҳларни ҳимоят этсада.
Аммо Деҳқонийнинг изҳоротидаги аҳамиятга молик бўлган иккинчи нуқта шундан иборатким, саъудияликлар билан ҳарбий шартномаларни имзолаш ва унинг манфаатларини танқид остига олади.
У бу ҳақда шундай деди: “Бу сайъ-ҳаракат шундай бир ҳолда амалга оширилмоқдаким, айрим мамлакатлар Эронга қарши асоссиз равишда иддаоларни такрор этишда Американинг бошчилигини қабул қилишган ва уни исломий мамлакатлар ўртасида ваҳдат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсади билан шаклланган ташкилотларда такрор этишмоқда”
Терроризм ва экстремизм ҳозирги замоннинг энг хафли ва хатарли ҳодисаси эканлигига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Аммо муҳим масала бу жинояткор террористларни ҳимоят этадиган ва қуллаб-қувватлайдиган омил ва жараёнлар ҳисобланади ва бу ҳимоятлар душманлик ва бўзғинчилик ҳодисаларини вужудга келтиради.
Бу хатарли алоқалар минтақадаги зўравон қудратларнинг лойиҳалари ва яширин уяларида шаклланган. Америка ва Арабистон минтақада сионистик режим билан ҳамжиҳат бўлган бошқа айрим мамлакатлар билан бирга террористик гуруҳларни вужудга келтириш ва уларни ошкора ёки махфий тарзда қуллаб-қувватлаш билан минтақада ўзларининг ёвуз мақсадларини амалда татбиқ этишни мақсад қилишган. ИШИД, Боко Ҳаром ва Ал-Қоида каби террористик гуруҳларнинг зуҳур топишлари Жорж Буш сиёсатлари туфайли вужудга келди ва дунёнинг бегуноҳ халқлари қурбон бўлишларининг сабабига айланди. Эндиликда, ҳам бу сценария Трампнинг президентлик даврида Арабистон ва бошқа мамлакатларнинг ҳамжиҳат бўлишлари билан қайта такрорланмоқда. Бу хатарли жараён Ўрта Шарқ минтақасини Америка ҳарбий мажароларининг саҳнасига айлантирган.
Америка молия вазирининг ўринбосари ифротий гуруҳлар билан Муҳаммад Бин Салмоннинг алоқаси борлиги ҳақида билдирган янги нуқтаи назарида, хавотирланиш изҳор этади ҳамда Яманда ИШИД ва Ал-Қоида террористик гуруҳлар фаолиятларининг кенгайишидан жиддий ҳавотирланиш баён этди.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг фикрига кўра, терроризм билан қарши кўраш олиб бориш учун бу жараённи илдизидан йўқ қилиб ташлаш лозим. Бу нуқтаи назардан Исломий ҳамкорлик ташкилотининг Абижонда ўтказилган йиғилишида Эрон намояндасининг сўзлаган нутқи, дунёда экстремизм ва терроризм илдизлари ҳақида Эроннинг эгаллаган позициясини намоён этади.