Баржомнинг икки йиллиги: Америка бу тарихий келишувни риоя қилмаяпти
Эрон ташқи ишлар вазири олтилик гуруҳи ва Эрон ўртасидаги ядровий дастур бўйича келишилган шартноманинг имзоланишидан икки йил ўтиши билан ҳамзамон бу келишувга Американинг риоя қилишининг зарурлигига ишора этиб, Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури тарихий ва бутунжаҳон бир шартнома ҳисобланади,-деб айтди.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф жума кунининг бомдод вақтида Америкага бориб етиши билан журналистларнинг тўпламида Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар баробарида Американинг тўтаётган позицияси ҳақида тўхталиб, Вашингтон Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури баробарида ўз позициясини ўзгартириши лозим ва ядровий музокаралар йиллар давомида ўтказилган музокараларнинг самараси ҳисобланади, -деб таъкидлади.
Муҳаммад Жавод Зариф ўз сўҳбатининг давомида, афсўски Америка ўзининг нотуғри фаолиятлари ва сиёсатлари билан Эрон Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурининг манфаатларидан шойисталик билан баҳра олмаслиги учун бир шароитни вужудга келтирган, деб айтди.
Милодий 2015 йил 14 июль ойида қизғин ва оғир музокара олиб боришдан сўнг дунёнинг олтита йирик қудратлари ва Эрон ўртасида ядровий келишув имзоланди. Ядровий келишув ёки уша Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури милодий 2015 йил 20 июль ойида халқаро моҳиятга эга бўлиши учун 2231 резолюция қолибида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланди. Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури милодий 2016 йил 16 январ ойидан бошлаб ижрога кирди. БМТ ташкилотининг хавфсизлик кенгашида Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракалар дастурининг тасдиқланишида кейин бу ядровий шартнома халқаро бир келишув ҳисобланади ва бир мамлакатга тааллуқли эмас. Бу ядровий шартномани имзолаган барча томонлар Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини ижро этишни ўз зиммаларига олишган ва ҳеч қайси бир мамлакат бир томонлама тарзда унга риоя этмаслиги ва уни тафсир этиш ҳақ-ҳуқуқига эга эмас.
Америка президенти Дональд Трампнинг қудрат бошига келиши билан Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурига нисбатан бошқача бир ёндошув ва қараш шаклланди. Трамп давлати бир неча томонлар имзолаган ушбу шартномага бир томонлама равишда муносибат қилиб, уни тафсир этмоқда.
Агарчи Оқ Уйга киришидан олдин ва ундан кейин Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракат дастури баробарида Трампнинг позицияси бошқача ва бир бирига қарамақарши эди, аммо бир мақсад ўзгармай қолди, бу ҳам бўлса, “Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини заифлантириш”.
Трамп аста секинлик билан Эрон ядровий келишувидаги бошқа тамонларнинг қатъилик ва жиддийлик билан мухолифат қилишлари сабабли Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини бошқатдан қайта кўриш, тафсир этиш ва уни бўлиш ҳақидаги сценариясидан фосила олмоқда. Аммо турли санкцияларни жорий этиш билан Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар манфаатларидан Эроннинг шойисталик билан манфаат кўриши учун монеа яратмоқда. Ана шу доирада Американинг Сенати ўтган июнь ойида Эрон терроризмни ҳимоят этади деб бир лойиҳани тасдиқлаши билан Эронга қарши янги санкцияларни жорий этди. Энди Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурининг имзоланишидан икки йил ўтгач яна бир маротаба Эрон ядровий келишуви баробарида Трамп давлатининг позицияси яна бошқача ранг-тус олган. Америка давлати келаси душанба кунигача конгрессга ядровий келишув баробарида Эроннинг ўз ваъдасига тўриши ва фаолиятлари ҳақида ўзининг иккинчи ҳисоботини тақдим этади.
Америка ташқи ишлар вазири Рекс Тиллерсон Эроннинг Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурига қараб амал қилиши ҳақида ҳар 90 кун ичида ҳисобот бериш учун вазифадордир. Бундан олдин Тиллерсон ўтган апрель ойида конгрессга қилган ўзининг биринчи ҳисоботида Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурига қараб Эроннинг устувор тўришини эслатиб ўтиш билан бирга Теҳронни терроризмни ҳимоят этади деб айблади.
Янги иқтисодий санкцияларни жорий этиш мақсади билан “Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини заифлантириш” Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурида Эроннинг олган мажбуриятларини бажаришини тан олиш зимнида, Трамп давлатининг ўз ишчи дастурига киритган янги сценарияси ҳисобланади. Бу ёндошув қолибида америкалик Викли Стандарт нашрияси пайшанба куни шундай ёзди: “Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастури бўйича Трампнинг тафаккуридан огоҳ тўрта манбалар ушбу нашрияга тақдим этган маълумотларга кўра, Дональд Трамп ядровий келишувга Эроннинг риоят қилишини янгитдан тасдиқлашга қарор беришни ўз назарига олган.”
Келгуси душанба кунига қуйилган мўҳлатгача, Америка армиясининг нафақага чиққан 38 нафар генераллари ўтган чоршанба куни Трампга нома йўллаб, Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурини ҳимоят этишди ва ядровий келишувга қараб амал қилмаслик ёки Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракат дастурини бўзиш шак-шубҳасиз “хато йўлдир”,-деб таъкидлашди.
Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастурига нисбатан бошқа мамлакатларнинг турли нуқтаи назарга эга эканликларини эътиборга олган ҳолда, Америка ушбу заминада бир ўзи ёлғиз қолган ва бир томонлама фаолият олиб бориш Америка давлатини фақат дунё аҳлининг наздида эътиборсиз этиб қуяди халос. Бу заминада, Европа Иттифоқининг хорижий сиёсатлар масъули Федерико Магрини ўтган сешанба куни шундай фикр изҳор этди: “Эроннинг ядровий келишувини таҳлил этиш бўйича Американинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатига ҳурмат-эҳтиром зоҳир этади, аммо Европа Иттифоқи Эрон билан ўзаро ҳамкорлик қилишни давом этади. ”