Эронга нисбатан Европа Иттифоқининг иккистандартли позицияси танқид этилди
(last modified Wed, 09 Aug 2017 06:42:26 GMT )
август 09, 2017 11:42 Asia/Tashkent

Жорий йилнинг 27 июль куни Эрон Симурғ номли ракета-ташувчисини коинотга учирганди

Имом Хумайний (ра) номидаги Эрон ислом жумҳуриятининг ушбу янги космодроми улкан мажмуани ташкил этади

Эронда Имом Хумайний (ра) номидаги фазо миллий базасида Симурғ ракета ташувчиси муваффақиятли тарзда коинотга олиб чиқилиши билан ушбу космодром очилди. 

 Имом Хумайний (ра) номидаги Эрон ислом жумҳуриятининг ушбу янги космодроми улкан мажмуани ташкил этади. Унда ракетани учириш, тайёргарлик кўриш ва назорат қилиш ҳамда бошқарув тизимларини мувофиқлаштириш имкониятлари мавжуд. 

Имом Хумайний (р.а) номидаги коинот миллий базаси техник жиҳатдан халқаро стандартларга мувофиқ тарзда лойиҳалаштирилган ва барпо этилган.  

Аммо Европа Иттифоқи ва АҚШ давлати  Эроннинг ушбу муваффақиятига  аксиламал кўрсата бошлашди.

7 август куни Эрон ташқи алоқалар стратегик кенгаши раиси Камол Харрозий  Эрон телерадиокомпаниясига берган интервьюсида,  Теҳронда Европа Иттифоқи ташқи сиёсатлар масъули Федерико Могерини билан учрашганига ишора қилиб, деди:

  Эронга қарши баёнот чиқаришда Европанинг 3 мамлакатини АҚШга ҳамроҳлик қилиши мантиқсиздир шунингдек  Симурғ номли ракета-ташувчисини коинотга учирилгани БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 чи резолюциясига зид эмас деб Могеринига айтилган пайтда,  Европа иттифоқи ташқи сиёсатининг масъули жавоб бера олмади.

Олдинроқ Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ҳам  Могерини билан учрашувида  Эроннинг ракета синовлари ҳамда Симурғ номли сунъий йўлдошини учирилгани шунингдек уни БМТ хавфсизлик кенгашиниг 2231 чи резолюциясига қарши бўлмаганлигига ишора қилиб,  АҚШ билан муштарак тарзда чиқарилган Европанинг 3 мамлакатнинг баёнотини танқид этди ва уни хато йўналишида ҳаракат қилиш деб баҳолаганди.

 Бундан ташқари бугунги кунда  иқтисодий, минтақавий ва халқаро алоқаларда Эрон ва Европа Иттифоқининг алоқаларни  танқидий нуқтаи назарларга дучор бўлмоқда.

Аммо Европа Иттифоқи томонидан фақат сиёсий мақсадлар учун бундай позициялар тутилганида  олдинги ушбу мавзулар турли ноаниқликларга дуч келади.

Ўн йил давомидаги санкциялар даврасида   яхши ва ижобий характерга эга бўлган Эрон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларга жиддий зарар етказилди.

Хонум Могерини ҳам  Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати масъули сифатида бу масалани тасдиқламоқда. Унга кўра Европа Иттифоқи  ўз миллий манфаатлари доирасида АҚШга қарам бўлмаслиги ҳамда Оқ уйнинг бирёқлама сиёсатларига пайравлик қилмаслиги керак . У чиқарган махсус баёнотида 6 лик гуруҳини Баржом дастурни буткул ижро этишга чақирди.

Шубҳасиз Европанинг шаффоф ва аниқ позицияси ҳамда Баржомнинг ҳимоя қилиши ўта муҳим масаладир.

Аммо  Европа Иттифоқини Эронда ҳаво -фазо илмий ҳаракатлардан хавотирланиш билдириш қолабида ҳамда бу заминда АҚШ билан биргаликда муштарак позиция тутиши билан АҚШнинг зўравонликлари ва босимлари қаршисида ўз манфаатларини ҳимоя қилиши мумкин ми деган кўп саволлар вужудга келади.

" Форен полиси" нашрияси  Эрон ва Баржом дастури қаршисидаги АҚШ ва Европа Иттифоқининг позицияларини танқид этишга асосланган мақоласида қуйидагича ёзди:

 ядровий келишувга қарши айрим иддаоларнинг аксича  янги сунъий йўлдошни учирилгани Баржом меъёрлари ва қонун -қоидаларига зид эмас. Мазкур келишувнинг ижрочиси бўлган БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231  резолюциясида,  Эрондан  дипломатик бир таклиф сифатида  ядровий қурол ташиш қудратига эга бўлган баллистик ракеталарни ривожлантиришдан воз кечиши сўралган.

Бу нашриянинг ёзишича:

Трамп гуруҳи   фазога учирилган ракетани қонуний бўлгани ва бўлмаганидан қатъий назар,  Эронда қўлга киритилган ракета мувафаққиятлари ҳамда  ҳаво- фазо илмий синовларини  буюк бир хавф -хатар қилиб кўрсатишга уринишмоқда.

 Улар Баржом дастурини ижро этилиши йўлига тўсиқ яратиш учун турли баҳоналарни излаб топишга ҳаракат қилишади.

 Бунга илова худди Трамп ҳам ушбу келишувни барча давраларнинг энг ёмон келишуви деб иддао қилган.

         

Ёрлиқ