Ислом Инқилоби олий раҳбари 32-Миллий Намоз йиғинига мурожаат йўлладилар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i97938-Ислом_Инқилоби_олий_раҳбари_32_Миллий_Намоз_йиғинига_мурожаат_йўлладилар
Ислом Инқилоби олий етакчиси Оятуллоҳ Хоманаий 32-Миллий Намоз йиғилишига йўллаган мурожаатида намознинг мазмунли ва ҳаётбахш бурчининг инсон тақдиридаги ўрнига тўхталиб, намоз йиғилишини мамлакатдаги энг фойдали йиғинларидан бири деб ҳисобладилар.
(last modified 2025-10-09T11:55:10+00:00 )
октябр 09, 2025 16:54 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари 32-Миллий Намоз йиғинига мурожаат йўлладилар
    Ислом Инқилоби олий раҳбари 32-Миллий Намоз йиғинига мурожаат йўлладилар

Ислом Инқилоби олий етакчиси Оятуллоҳ Хоманаий 32-Миллий Намоз йиғилишига йўллаган мурожаатида намознинг мазмунли ва ҳаётбахш бурчининг инсон тақдиридаги ўрнига тўхталиб, намоз йиғилишини мамлакатдаги энг фойдали йиғинларидан бири деб ҳисобладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси муроажатларида қуйидагича келтирилган: намоз йиғилиши юртимиздаги энг фойдали  йиғинларидан бири бўлиб, унинг ўтказиладиган куни ҳам исломий фарзлар орасида мана шу мазмунли ва ҳаётбахш фарзнинг ўрни ва аҳамияти туфайли йилнинг энг муборак кунларидан бири ҳисобланади.

Намоз камтарлик ва Аллоҳга ихлос каби одоб-ахлоқ билан бажарилса, қалбни хотиржам қилади, иродани мустаҳкамлайди, иймонни чуқурлаштиради ва умидни жонлантиради. Инсоннинг дунё ва охират тақдири ана шундай юрак, шундай иймон ва шундай умидга боғлиқдир. Чунки намоз ўқиш тавсияси Қуръон ва бошқа диний матнлардаги бошқа тавсияларидан кўплаб кўпроқ бўлганлиги сабабли азонда бошқа амалларнинг афзаллиги эълон қилинган.

Уни ёйиш ва унга амал қилишда ота -оналар, устозлар сўнгра намоз билан боғлиқ ҳаёт тартиб-қоидалари ва одамлари муҳим рол ўйнайди.

Диний тарғибот ташкилотлари ва дин арбоблари кейин эса барча диндорлар  буни ўзларининг мутлақ бурчи сифатида билишлари ва намозни ўргатиш намозни тарғиб қилиш, намознинг мазмунли нозик томонларини тушунтириш ва пировардида ҳар бир мусулмоннинг дунёвий ва бидъат намозга бўлган эҳтиёжини қондириш учун янги ва илҳомлантирувчи воситалардан фойдаланишлари керак.