Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг Ҳаж зиёратчиларига йўллаган мурожаатлари
(last modified Thu, 31 Aug 2017 13:20:04 GMT )
август 31, 2017 18:20 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари
    Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Исломий мамлакатларнинг раҳбарлари ва ислом оламидаги дин, сиёсат ва маданият арбобларининг зиммасида оғир масъулият бор деб айтдилар.

 

Бугун Исломий Инқилоб  муаззам раҳбари  Байтулҳаром ҳожийларига йўллаган мурожаатида мусулмонлар ўртасида  зўраовн қудратларнинг солаётган фитна ва низоларга ишора қилиб, ҳаммадан муҳим бу Фаластинни ҳимоя қилиш, яқин етмиш йил давомида бошқалар томонидан босиб олинган мамлакатини қайтариб олиш учун курашаётган  бу халқни сӯзсиз қӯллаб-қувватлаш   вазифаси деб айтдилдар.

 Исломий Инқилоб муаззам раҳбари дедилар:  мусулмон жомеасини Ҳаж фаризасининг  маънавий, сиёсий, ижтимомий ва индивидуал томонларига эҳтиёжи борлигига тўхталиб,  Бир  томондан энг ривожланган воситалардан фойдаланган моддиюнчилик жозибаси иғво келтириб чиқариш ва вайронагарчиликларни вужудга келтиришга ҳаракат қиляпти.  Бошқа томондан мустабид тузум сиёсатлари томонидан  мусулмонлар ӯртасига фитна солиш ва мухолифат оловини ёқиш, исломий мамлакатларни нотинчлик ва ихтилофлар дӯзахига айлантириш иши илгари сурилмоқда.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари   Ҳаж мусулмон уммати юзланган бу икки улкан хасталикнинг шифобахш дориси бӯлиши мумкин. Ҳам қалбларни зангорлардан поклаб, тақво ва маърифат нури билан безайди  ва ҳам кӯзларни ислом оламида руй бераётган аччиқ ҳодисаларни кӯрадиган даражада нурлик , бу ҳодисаларга қарши курашиш учун иродаларни мустаҳкамлаб, қадамларни устувор , қӯл ва зеҳнларни ҳаракатга   шай айлайди деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг мурожаатлари давомида бугунги кунда ислом дунёси нотинчликка гирифтор  этилган. Ахлоқий, маънавий ва сиёсий нотинчлик. Бунинг асосий сабаби бизнинг ғафлатимиз ва душманларнинг ёвузларча ҳужумидир. Биз нобакор душман  ҳужумига қарши ӯзимизнинг диний ва ақлий вазифамизга амал қилмадик.  Шу сабабли сионист душман ислом оламининг географик қалбига ӯрнашиб олиб, фитна уруғини сепмоқда. Биз эса Фаластинга нажот бахш этиш каби қатъий вазифамиз қолиб Сурия, Ироқ, Яман, Ливия ва Баҳрайн каби мамлакатлардаги ички урушлар ҳамда Афғонистон ва Покистонда тероризмга қарши кураш  билан оввора бӯляпмиз деб келтирилган.

Исломий мамлакатларнинг раҳбарлари ва ислом оламидаги дин, сиёсат ва маданият арбобларининг зиммасида оғир масъулият бор. Бу бирдамликни қарор топтириш, ҳамда оммани  миллий ва мазҳабий ихтилофлардан омонда сақлаш вазифаси. Мустабидлар ва сионизмнинг хиёнат ва душманликлари услубидан халқни огоҳлантириш вазифаси, оммани ахборот хуружи майдонларида қаршилик кӯрсата олишга тайёрлаш вазифаси, деб аниқлик киритдилар Исломий Инқилоб муаззам раҳбари.

 Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек, ислом мамлакатларидаги фожиали ҳодисаларнинг олдини олиш (бунга дунё миқёсида ғам-алам ва эътирозларга сабаб бӯлаётган Яман воқеалари  мисол бӯла олади). Бошқалардан зулм чекаётган Мянмор мусулмонлари каби озчиликни ташкил этувчи мусулмонларни қатъий ҳимоя қилиш каби вазифалар... Ҳаммадан муҳим бу Фаластинни ҳимоя қилиш, яқин етмиш йил давомида бошқалар томонидан босиб олинган мамлакатини қайтариб олиш учун курашаётган  бу халқни сӯзсиз қӯллаб-қувватлаш   вазифаси деб буюрдилар

 

 

Ёрлиқ