Лорижоний: Фаластин мавзуси айрим замонавий сиёсатчиларнинг назаридан четда қолмоқда
(last modified Mon, 04 Sep 2017 12:59:18 GMT )
сентябр 04, 2017 17:59 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: Фаластин мавзуси айрим замонавий сиёсатчиларнинг назаридан четда қолмоқда
    Лорижоний: Фаластин мавзуси айрим замонавий сиёсатчиларнинг назаридан четда қолмоқда

Ҳозирда кўплаб мусулмон юртлари хавфсизлик таҳдидларига ва террорчилик хатарларига дучор бўлган

Эрон парламенти раисига кўра, ҳозирда кўплаб мусулмон юртлари хавфсизлик таҳдидларига ва террорчилик хатарларига дучор бўлган. Шу орада Фаластин мавзуси айрим замонавий сиёсатчиларнинг назаридан четда қолмоқда. 

Эрон парламенти раиси Али Лорижоний бугун душанба куни парламент йиғилишида минтақадаги ўзгаришларга ишора қилиб шундай айтдики, минтақа ва минтақадан ташқаридаги айрим мамлакатлар Эроннинг сиёсий изоляция мавзусига қўшилишмоқчи эди. Улар Эронни Фаластин, Сурия, Яман, Баҳрайн ва терроризмга қарши курашиши ортидан яккаланиб қолди деб айтишмоқчи бўлишган. Лекин улар ушбу масалада ҳеч нарсага эриша олишмади. 

Лорижонийга кўра, Эрон халқаро майдонда сукут ва жимликка учраган Мьянмада охирги ойларда юз бераётган жиноятларга нисбатан ўз позициясини билдириб, Яман, Сурия ва Баҳрайндаги ўзгаришлар ҳақида ҳам ўзининг йўналишини ва позициясини изҳор қилди. 

Ёрлиқ