Ота-онага ҳурмат-маънавий юксалиш йўлидир
(last modified Thu, 29 May 2025 10:01:04 GMT )
май 29, 2025 15:01 Asia/Tashkent
  • Ота-онага ҳурмат-маънавий юксалиш йўлидир
    Ота-онага ҳурмат-маънавий юксалиш йўлидир

Қукръони Карим ота-онага ҳурматни қайта-қайта таъкидлайди. Бу масаланинг аҳамияти шунчалик каттаки Аллоҳ таоло уни тавҳид каби муҳим тушунча билан бирга киритган.

"وَقَضَى‏ رَبُّکَ أَلَّا تَعْبُدُواْ إِلَّآ إِیَّاهُ وَبِالْولِدَیْنِ إِحْسَناً إِمَّا یَبْلُغَنَّ عِندَکَ الْکِبَرَ أَحَدُهُمَآ أَوْ کِلَاهُمَا فَلَا تَقُل لَّهُمَآ أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلًا کَرِیماً" (آیه 22 سوره اسراء) 

Парвардигорингиз ёлғиз У Зотгагина ибодат қилишингиз ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Улардан бири ёки ҳар иккиси сенинг ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф» дема, уларга озор берма, уларга яхши гапир. /Исро сураси 22 оят/.

Ота-онага меҳрибонлик ва яхшилик қилиш пайғамбарларнинг кўзга кўринган хусусиятларидан бўлиб, унинг тавҳид ва Аллоҳга итоат билан ёнма-ён қўйилиши унинг ақлий ва инсоний фарзи ва диний фарзлигини кўрсатади. Баъзан ота -онага меҳрибон бўлишни ўз томонимиздан яхшилик деб ўйлашимиз мумкин, аслида эса бу бурчни бажариш умримизни узайтиради ва фарзандаларимизнинг бизга меҳрибон бўлишларига замин яратади.

Ота-оналаримизни ҳурмат қилиш бизда камтаринлик ва шукроналик руҳини мустаҳкамлайди, чунки улар ҳаётимиздаги биринчи устозлардир. Бундан ташқари, уларга нисбатан ҳамдардлик,ва муҳаббат ички хотиржамликдан ташқари, руҳий гуллаб-яшнашига олиб келади. Зероки ота-онага ғамхўрлик, айниқса кексалик чоғида сабр-тоқат ва бағрикенглик машқи бўлиб, маънавий юксалиш ва ахлоқий камолотга хизмат қилади, уларнинг дуолари ва розилиги ҳаётимизда барака ва маънавий муваффақиятларни оширади. Бинобарин, ота-онага меҳрибон бўлиш бурч эмас, аксинча инсонниг покланиши, қабрини юксалтириш, ҳаёт мазмунини чуқурроқ аниқлаш учун имкониятдир.