Жаннат қаердан бошланади? Ислом пайғамбарининг қизлари жавоб беришди
-
Жаннат қаердан бошланади? Ислом пайғамбарининг қизлари жавоб беришди
Одамлар ўз орзуларига эришиш учун узоқ масофаларни босиб ўтадиган дунёда баъзида жаннат бир неча қадам нарида бўлади.
Ислом анъаналарида онани ҳурмат қилиш нафақат оилавий бурч, балки ижтимоий ахлоқ ва шахс маънавиятнинг бир қисмидир. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, ислом пайғамбарининг қизи Ҳазрати Фотима /саломуллоҳи алайҳо/ бу тамойилга алоҳида урғу бериб, шундай деганлар: ҳар доим онангиз хизматида бўлинг, чунки жаннат оналарнинг оёғи остидадир, бунинг натижаси жаннатдан бўлади.
Бу баёнот шунчкаки ахлоқий маслаҳат эмас, бу тинчликка эришиш, севги,ҳурмат ва хизмат маъно топадиган муносабатларни ўрнатиш режасидир. Она хизматида бўлиш севги орбитасида ҳаракат қилиш, яъни ҳар куни жаннатга бир қадам яқинлашувини англатади.
Чарчаган пайтингизда ҳам сиз учун дуо қиладига ягона инсон-она. У азоб чекса ҳам жилмайиб қўяди, балки шунинг учун ҳам жаннат унинг оёғи остидадир. Чунки чексиз севги изи ҳамиша жаннат манзилига етаклайди.
Ибодат одоб-ахлоқ билан боғланан Ислом динида онага хизмат қилиш жаннат ҳиди келадиган ибратдир.
Пировардида, бу ҳадис бизни нафақат ҳурмат ва хизмат қилишга чақиради, балки жаннат доим ҳам осмонда эмаслигини эслатади. Гоҳида онангизнинг қадами тегган тупроқдадир.