Эроннинг БМТ Бош ассамблеясидаги атом қуролларига нисбатан тутган позицияси
Эрон ислом жумҳурияти оммавий қирғин келтирувчи қуролларга қарши бўлиб, ушбу аслаҳалар ҳеч қайси бир мамлакат учун тинчлик ва осойишталик ҳадя этмаслигига ва хавфсизликни таъминлай олмаслигига ишонади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Эроннинг БМТ Бош ассамблеясида атом қуролларига нисбатан тутган позицияси”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Эрон ислом жумҳурияти оммавий қирғин келтирувчи қуролларга қарши бўлиб, ушбу аслаҳалар ҳеч қайси бир мамлакат учун тинчлик ва осойишталик ҳадя этмаслигига ва хавфсизликни таъминлай олмаслигига ишонади. Эрон халқаро ҳамжамият майдонида атом қуролларини тарқатишни тақиқлаш шартномасининг ижро этилишининг кечиктирилишини бир неча маротаба танқид қилиб чиқди. Эрон ислом жумҳуриятининг ушбу ёндашуви ва позицияси, Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясининг сессиясида ҳам яна бир марта баён этилди. Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирининг халқаро ва ҳуқуқий ишлар бўйича ўринбосари ядровий қуролларга эга бўлган давлатларнинг ушбу аслаҳаларни бутунлай йўқ қилишдаги мажбуриятларига совуққонлик билан ёндашаётганларини ва белгиланган мажбуриятларини амалда бажармаётганларини танқид қилиб шундай айтдики, Америка қўшма штатлари ядровий қуролланиш пойгасида янги даврни бошлаб юборган.
Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Саййид Аббос Ироқчи сешанба куни Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясида ядровий қуролларни батамом йўқ қилиш халқаро куни муносабати билан ўтказилган йиғилишдаги чиқишида шундай таъкидладики, АҚШнинг охирги пайтлардаги ҳатти-ҳаракатлари ўзининг ядровий қурол арсеналини бошқалардан кўра кучлироқ бўлишига кафолат бериш учун, ядровий қуролланишга доир мусобақаларнинг янги даврини бошлашга ошкора даъват этди. Стокгольм тинчлик муассасининг йиллик ҳисоботида қайд этилган хулосаларга асосан, Америка ядровий аслаҳаларнинг янги турларини ва моделини ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. Америка қўшма штатлари 2016 йилнинг бошида 7 минг та атом боеголовкасига эга эди. Шимолий Каролина Университетининг ядровий қуролларни ўрганиш бўйича мутахассиси Марк Гобрад бу ҳақда шундай айтдики, ушбу ядровий қуролланиш пойгасида Америка қўшма штатлари ядровий аслаҳаларни модернизация қилиш ва янги қуролларни ишлаб чиқариш бўйича келаса ўттиз йил мобайнида бир триллион доллар маблағ сарфлашни кўзда тутган. Ушбу ядровий қуролланиш мусобақасининг давом этиши дунёни йўқ қилишга олиб келади холос. Стокгольм тинчлик муассасининг йиллик ҳисоботига биноан, Сионистик режим ҳам 300 та ядровий боеголовка қуролига эгадир.
Шунингдек, Франциянинг Гордин рўзномаси ҳам бу ҳақда шундай ёздики, тахминларга кўра, Исроил ядровий қурол ишлаб чиқариш учун ярим тонна плутоний ва номаълум миқдордаги бойитилган уранни захира қилиб олган. Димонада атом синовларини ўтказишга мўлжалланган лабаратория мавжуд бўлиб, Димонада фаолият юритадиган ишчилар Димонани кичик Хиросима дея аташади. Эрон ислом жумҳуриятининг ядровий қурол-аслаҳаларни қўллашни тақиқлаш бўйича ёндашуви ва позицияси, Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг фатволарида очиқ ойдин ва равшан баён этилган.
Ул ҳазрат 2012 йил 30 август куни Теҳронда Ҳарбий битимларга қўшилмаслик ҳаракатининг 16-саммитида иштирок этган мамлакатларнинг юқори мартабали расмийлари ва етакчиларининг умумий йиғилишида қилган нутқида шундай таъкидладиларки, Эрон ислом жумҳуриятининг мантиқий жиҳатдан, диний ва ақидавий тамойилларни эътиборга олиб ядровий қуролларга эга бўлишни катта гуноҳлардан деб ҳисоблайди ҳамда шу каби оммавий қирғин келтирувчи қуролларни тарқатиш вайронкорлик оқибатларга олиб келишига ва ўта хатарли эканлигига ишонади. Шунингдек, Исломий инқилоб муаззам раҳбари ушбу нутқи давомида шундай айтдиларки, Эрон Ўрта Шарқнинг ядровий қуролдан холи бўлишига оид таклифни муҳокама қилди ва ушбу йўналишдаги ишларни амалга оширишда ўзини масъулиятли деб билади. Эндиликда ҳам, Эрон ислом жумҳурияти ядровий қуролларни бутунлай йўқ қилишга ва НПТ шартномасини тўла ижро этишга асосланган мажбуриятларга қатъий амал қилиш зарурлигини таъкидлайди.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.