Исломий иниқлоб муаззам раҳбари: АҚШ минтақада "Янги Исроил"ни ташкил этишни кўзламоқда
Ироқ Курдистони минтақасида бўлиб ўтган референдумдан Америка қўшма штатлари ва Сионистик режимнинг манфаатларига ишора қилиб шундай айтдиларки, АҚШ ва хориж қудратлари минтақада Янги Исроилни ташкил этишни кўзлашмоқда
Исломий инқилоб муаззам раҳбари чоршанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашганда Ироқ Курдистони минтақасида бўлиб ўтган референдумдан Америка қўшма штатлари ва Сионистик режимнинг манфаатларига ишора қилиб шундай айтдиларки, АҚШ ва хориж қудратлари минтақада Янги Исроилни ташкил этишни кўзлашмоқда.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Ироқ Курдистонида ўтказилган референдумни минтақа учун хиёнат бўлади ва келгусида таҳдидларнинг келиб чиқишида туртки беради деб таъкидладилар ҳамда ушбу минтақадаги ҳаракатларнинг узоқ муддатли таъсирига ишора қилиб шундай айтдиларки, Эрон ва Туркия ушбу ҳодисага қарши кураш учун ҳар қандай чораларни қўллаши керак ва Ироқ давлати ҳам ушбу вазиятга нисбатан жиддий тарзда қарор қабул қилиши ва тегишли чораларни кўриши лозим.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари шундай тушунтириш бериб ўтдиларки, Америка ва Европа давлатларининг Ироқ Курдистонида бўлиб ўтган референдум масаласига нисбатан ёндашуви Эрон ва Туркиянинг қарашларидан ва позициясидан буткул фарқ қилади ва АҚШ ҳар доим Эрон ва Туркияни безовта қилувчи сабабларни ва омилларни ўз ихтиёрида бўлишини истайди.
Бинобарин АҚШ ва Европа давлатлари ва уларнинг позицияларига ишониб бўлмайди деб таъкидладилар.
Ул Зот Осиё шарқидан Миянма ва Африка шимолигача ислом дунёсидаги жиддий бўҳронлар ва муаммоларга ишора қилиб, дедилар: бундай муаммолар қаршисида Эрон ва Туркия келиша олишганида албатта бу келишув амалга оширилади ва ислом дунёси ҳамда ҳар икки мамлакат манфаатидадир.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари шунингдек Остона йиғилишида Эрон ва Туркия ҳамкорликларига қониқиш билдириб, ушбу ҳамкорликлар натижасида Сурия бўҳронига ечим топилиши ва бу мамлакат вазиятини яхшиланиши жараёнига ишора қилиб, албатта ИШИД такфирий террорчи гуруҳининг масаласи бу шакл ва равишда ҳал этилмайди , Бу муаммога ечим топиш учун узоқ муддатли ва ҳақиқий бир дастурга эҳтиёж бор деб қўшимча қилдилар.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам Исломий Инқилоб муаззам раҳбари билан учрашганида минтақада Эрон ва Туркияҳамкорлигида куч- қудратли ва уюшмани тахшкиллаштириш зарурлигига тўхталиб, инкор этиб бўлмайдиган факт -далиллар ва ҳужжатлар асосида АҚШ ва Исроил режими Курдистон масаласи борасида умумий бир келишувга келганлар. Боризоний эса референдум ўтказиши билан кечириб бўлмайдиган хатоликка йўл қўйди деб айтди.
Туркия президенти ўз сўзларида АҚШ, Франция ва Исроил Ўрта Шарқ минтақасидаги мамлакатларни тақсимлашга уринаётганлиги ва бундай вазиятдан ўз манфаатига суистеъмол қилишларига ишора қилиб, улар Сурия учун ҳам бундай фитна ва дастурларни ишга солишган. Эрон ва Туркиянинг бу хусусдаги бирлашиши ва ҳамкорликлари ўта муҳим ва лозимдир деб аниқлик киритди.