Исломий инқилоб муаззам раҳбари ва Россия президенти учрашди
Россия президенти Владимир Путин 1 ноябр куни Теҳронга ташрифи давомида Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларидан ташқари, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан ҳам учрашган
Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари кеча чоршанба куни Россия федерацияси президенти билан учрашган чоғида шундай таъкидладиларки, икки юртнинг Суриядаги яхши ҳамкорликлар тажрибаси шуни кўрсатдики, муштарак мақсадларни рўёбга чиқариш мумкин.
Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу учрашувда шундай қайд этиб ўтдиларки, Сурияда террорчи гуруҳларнинг хомийси бўлмиш Америка бошчилигидаги коалициянинг мағлуб бўлиши инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Аммо, улар ҳанузгача фитна ва ғаламизликлар келтириб чиқариш учун янги лойиҳа ва режаларни тузиш билан машғул бўлишмоқда. Шу боис, Сурия масаласини батамом ҳал этилиши мустаҳкам ҳамкорликларни давом эттиришга эҳтиёж сезади.
Исломий инқилоб муаззам раҳбари бир нечта хориж мамлакатларининг ҳимояси остида бўлган такфирчи террорчиларга қарши Россия ва Эрон ислом жумҳуриятининг қатъиятлик кўрсатиши, муҳим натижаларни ўз ичига қамраб олади деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, Теҳрон ва Москванинг Суриядаги террорчиларнинг бузғунчиликлари ва фитналари қаршисида ўзаро бирлашиб қатъиятлик кўрсатиши ва ижобий натижаларни қўлга киритиши чуқур маънони билдиради ҳамда Россияни Осиё ғарбидаги минтақаларнинг масалаларида таъсирга эга эканлигини яққол намоён этади.
Эрон ислом жумҳуриятининг ва Россия федерациясининг Суриядаги террорчиларга қарши курашда ва сиёсий соҳада икки томонлама ҳамкорликлари кенг маъноли бўлиб, ижобий натижаларни қамраб олади.