БМТда Эронга қарши инсон ҳуқуқларининг бузилишига оид иддаоларга асосланган резолюция қабул қилинди
Америка ва унинг иттифоқчиларининг Эрон ислом жумҳуриятига қарши инсон ҳуқуқлари бўйича сийқаси чиққан ва такрорий иддаолари, яна бир бор Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош ассамлеясида янгради ва Эронга қарши резолюция қабул қилинишига туртки берди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “ БМТда Эронга қарши инсон ҳуқуқларининг бузилишига оид иддаоларга асосланган резолюциянинг қабул қилиниши”га доир мавзуга бағишланади. Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Америка ва унинг иттифоқчиларининг Эрон ислом жумҳуриятига қарши инсон ҳуқуқлари бўйича сийқаси чиққан ва такрорий иддаолари, яна бир бор Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош ассамлеясида янгради ва Эронга қарши резолюция қабул қилинишига туртки берди. Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамлеясининг учинчи комитети сешанба куни исботланмаган такрорий айбловлар билан Эроннинг инсон ҳуқуқлари вазиятига қарши резолюцияни тасдиқлади. Англия, Америка, Франция, Баҳрайн, Саудия арабистони, Бирлашган араб амирлиги ва Канада ушбу резолюцияга ёқлаб овоз беришди. Инсон ҳуқуқлари мавзуси ҳозирги замонда сиёсий мақсадларни илгари суриш ва ушбу мақсадларни амалга оширишда сиёсий жиҳатдан хизмат қиладиган мавзуга айланди. Ушбу мавзу мамлакатлар ўртасида низо келтириб чиқаришда ва рақобат майдонида ахборот уруши сифатида кенг фойдаланишда қулай восита бўлиб хизмат қилмоқда. АҚШ бошчилигидаги Ғарб мамлакатлари Эрон ислом жумҳуриятига қарши инсон ҳуқуқларига доир иддаоларининг такрорланиши ва қайтадан муҳокамага қўйилиши, айрим мулоҳазалар ва қарашларни ўрганиб чиқишга олиб келди.
Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари бўйича сиёсий доиралари, Эрон ислом жумҳуриятида наркотик моддалар контрабандаси учун ўлим жазоси белгиланиши туфайли Эронни кўп маротаба танқид қилишди ва қасос олиш учун жазо бериш ҳуқуқини тўхтатишларини талаб қилишди. Сўз эркинлигининг чекланиши, аёлларни камситувчи қонун-қоидаларни жорий этилиши ва тадбиқ этилиши ҳамда диний ва мазҳабий камчиликларни ташкил этувчиларнинг ҳуқуқларига риоя қилинмаслигига диор иддаолар, Ғарбнинг Эронга қарши инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа сюжетларидан ҳисобланади. Америка қўшма штатлари ҳамда Канада ва Британия сингари давлатларнинг ўзлари, аслида жаҳонда ва ҳатто ўз жамиятларининг ичкарисида инсон ҳуқуқларини поймол этувчиларнинг энг катталари ҳисобланади. Америкада ҳар куни қора танлилар ҳуқуқларининг оёқ-ости қилиниши шунингдек, АҚШ ва Канаданинг туб аҳолиси ҳисобланмиш қизил танлиларга қарши қўлланилган тарихий зулм, Исроил ва Арабистон сингари гўдакларни ўлдирадиган режимларни ҳимоя қилишда ва уларга ҳамроҳ бўлишда уларнинг ошкора роли, ушбу инсон ҳуқуқларини иддао қиладиганларнинг асосий кўрсатгичларидан ҳисобланади.
Жинояткор Саддам хомийлари Эрон ислом жумҳуриятига қарши жангда ҳам биринчилардан бўлиб, аввалги сафдан жой олишган эди. Улар турли хилдаги бомбалар, ракеталар ва химиявий қурол-яроғларни Саддам ихтиёрига тақдим этишди. Шунингдек, улар жинояткор режимни ҳимоя қилиб 290 нафар йўловчини ўз ичига олган Эроннинг йўловчи ташиш самолётини ракета билан уриб туширишди. Кассетали ва фосфорли бомбаларни аёлларни ва ёш болаларни қирғин қилиб ўлдириш учун, Саудия Арабистони ва Сионистик режимга тақдим этаётган давлатлар, ҳозирга келиб Эронга қарши резолюция таклиф этишди ва таҳдид ҳамда тама билан ушбу резолюцияни қабул қилишди. Язд Университетининг илмий ҳайъати аъзоси ва сиёсий масалалар бўйича эксперт Акбар Ғафурий Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари бўйича икки ёқламали меъёрларини танқид қилиб шундай айтдики, Америка қўшма штатларида кўплаб ҳолатларда камчиликни ташкил этувчиларнинг ҳуқуқларида инсон ҳуқуқларининг бузилишини кўрамиз. Американинг асл эгалари бўлмиш қизил танлилар ноодатий ўлдиришларга ва ҳуқуқларининг поймол этилишига учрайди. Америкада 80 нафар Довудия фирқасидан бўлган кишилар ўз уйларида тириклайин ёқиб юборилди. Ғарб нуқтаи назари бўйича инсон ҳуқуқларига доир масалалар бошқача таърифга эгадир. Ғарбнинг қараши бўйича мамлакатлар ҳам террорчи гуруҳлар каби яхши ва ёмонга тақсимланган. Инсон ҳуқуқларини ҳақиқий ҳимоя қилиш мавҳум иддаоларга асосланмайди, балки халқларнинг диний ва маданий қадриятларига нисбатан эҳтиром кўрсатиш ва инсон ҳуқуқларига эътибор қаратиш ҳамда инсонларни уларнинг ранги, ирқи, тили, миллати ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар уларнинг шарафини ва қадр қимматини сақлашда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга асосланади.
Шулардан келиб чиқиб, Эрон ислом жумҳуриятининг БМТдаги доимий намояндасининг ўринбосари Ол-Сауд режимининг Ямандаги жиноятларини кўрмаганга олаётган инсон ҳуқуқлари ташкилотларини кескин танқид қилиб шундай айтдики, Саудия арабистонининг терроризмга қарши курашда жаҳон ҳамжамияти билан бирга шерик бўлиши инсон ҳуқуқларини ва инсониятни масхара қилишдек ҳисобланади. Исҳоқ Ол-Ҳабиб сешанба куни Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясининг учинчи комитетида Эроннинг инсон ҳуқуқларига нисбатан кўраётган чораларига қарши Канада томонидан таклиф этилган резолюцияни ўрганиш мавзусига бағишланган йиғилишда, Саудия режимининг БМТдаги доимий намояндасининг туҳматига жавобан шундай айтдики, Саудия арабистони жаҳонда ал-Қоида, ИШИД ва Жабҳатун Нусра террорчилик гуруҳлари томонидан амалга оширилаётган жиноятлардан кўра, янада кўпроқ жиноятларни содир этади ва Яманда гўдакларни ўлдиради. Эроннинг БМТдаги доимий намояндаси ўринбосарининг таъкидлашича, ИШИД террорчилик гуруҳи ва Саудия режимининг жиноятлари жумладан бошни танадан жудо қилиш жиноятларининг ўхшашлиги тасодифий ҳодиса эмас. Негаки, ИШИД ва Арабистоннинг муштарак идеологияси бир хил бўлиб, улар ўзларидан бошқаларни яъни мусулмон бўладими ёки мусулмон бўлмаслигидан қатъий назар кофир ва муртад деб ҳисоблашади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.