Теҳрон ва ушбу шаҳар атрофида зилзила қайд этилди
(last modified Thu, 21 Dec 2017 08:49:14 GMT )
декабр 21, 2017 13:49 Asia/Tashkent
  • Теҳрон ва ушбу шаҳар атрофида зилзила қайд этилди
    Теҳрон ва ушбу шаҳар атрофида зилзила қайд этилди

Эрон шимолидаги Гилон вилоятида ва Теҳрон вилоятининг ғарбидаги Албурз вилоятида ва Теҳрон вилоятининг жанубидаги Қум вилоятида шунингдек Теҳрон вилоятининг ғарбидаги Қазвинда ҳам зилзила сезилди. 

Теҳронда чоршанба куни кечқурун 5,2 балли ер ости силкиниши содир бўлди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон шимолидаги Гилон вилоятида ва Теҳрон вилоятининг ғарбидаги Албурз вилоятида ва Теҳрон вилоятининг жанубидаги Қум вилоятида шунингдек Теҳрон вилоятининг ғарбидаги Қазвинда ҳам зилзила сезилди. 

Ушбу ер қимирлашининг эпицентри Албурз вилояти марказининг жанубидаги 10 километрлик ва Теҳрон шаҳрининг ғарбида 40 километрлик масофада қайд этилди.

Ушбу зилзила Эрон маҳаллий вақти билан кечқурун соат 23:27 дақиқада ернинг 7 километрлик чуқурлигида қайд этилди.

Ҳозирга қадар ер силкинишидан келиб чиққан зарар ва талафотлар ҳақида маълумотлар тарқатилмади. 

Ёрлиқ