Россия Мудофаа вазирлиги АҚШни Эрон борасидаги БМТ резолюциясини қайта ўқиб чиқишга чақирди
Россия Мудофаа вазирлиги Россия қирувчи самолётларини Эрон ҳудудларида ҳузур топиши БМТнинг 2231 чи резолюциясини бузиш ҳисобланади деган Вашингтон давлатининг ғаразли изҳоротига кўрсатган аксиламалида Вашингтон бу резолюцияни қайта ўқиб чиқса яхши бўларди деб жавоб қайтарди.
ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча Россия Мудофаа вазирлиги Суриядаги ИШИД террористларига авиазарбалар бериш учун Эрон ҳудудларида Россиянинг бомбардимончи учқичларини ҳузури борасидаги АҚШ Ташқи ишлар вазирлигининг ғаразли позициясига кўрсатган аксиламалида, АҚШ давлати асоссиз иддаолар ўрнида Эрон борасидаги БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 резолюциясини қайта ўқиб чиқиши керак деб эълон қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Игорь Конашников ҳам бу борада АҚШ давлат масъулларига халқаро қонунлар борасида кўпроқ маълумот касб этишларини тавсия этамиз деб таъкидлади.