Эрон терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди, Ўзбекистон уччинчи ўринни эгаллади
Эроннинг футзал бўйича терма жамоаси Осиё чемпионати рақобатларида Япония терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, 12 чи марта Осиё чемпиони бўлди.
Бугун Эрон терма жамоаси Хитой Тайпейида бўлиб ўтган футзал бўйча Осиё чемпионатида Япония терма жамоасини 4:0 ҳисобига мағлуб этди.
Ўзбекистон футзалчилари эса Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.
Футзал бўйича Осиё чемпионатининг учинчи ўрни учун ўтказилган баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг асосий вақти 4:4 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи дарвозабони Акмал Ҳазратқулов иккита сейвни амалга ошириб Ўзбекистон терма жамоасига ғалаба келтирди