Франция ташқи ишлар вазири Жан -Ив Ле Дриан Теҳронга келди
(last modified Mon, 05 Mar 2018 07:42:37 GMT )
март 05, 2018 12:42 Asia/Tashkent

Бугун Теҳрон шаҳри Франция ТИВ раҳбарининг меҳмонидир. Бугун душанба -эрта тонгда Франция ташқи ишлар вазири Жан-ИВ Ле Дриан Теҳронга келди.

Теҳрондаги Франция ТИВ раҳбарининг музокаралари чорчубасида, сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликлар шунингдек  халқаро ва минтақавий маслаҳатлашувлар, ҳамда Франция президенти Эммануэль Макронни Эронга сафар қилиши учун дастлабки шароит муҳаё этиш масалалари муҳокама   этилиши кутилмоқда.

Шу ҳол билан бирга Франция ташқи ишлар вазири  Теҳронга сафари остонасида,  Эроннинг ракета дастурлари Франция ва унинг шерикларининг хавотирланишига сабаб бўлмоқда деб иддао қилди.

Франция ТИВ раҳбарининг ушбу изҳоротидан сўнг, Эрон ТИВ раҳбари ҳам унга жиддий аксиламал кўрсатди.

Якшанба куни Эрон ТИВ раҳбари  Муҳаммаджавод Зариф  Теҳронда мухбирлар билан суҳбатида  Ғарб томонини  Эроннинг ракета дастурлари қаршисида ўз позициясини аниқланиши зарурлигини таъкидлаб,  Европа томони Эрон мудофаа потенсиали баҳс мунозараларини ўртага қўйадиган бўлса  барчадан аввал минтақага  экспорт этадиган ўн миллиардлаб доллар миқдоридаги қурол- яроқлари ва минтақани  қурол- яроқ омборига айлантириши борасида ўз позициясини маълум қилиши керак деб таъкидлади.

Халқаро алоқалар эксперти ва университетини геопотика фанлари устози Абдулризо Фаражийрод эса Франция давлати  Форс Кўрфази зоннасидаги араб мамлакатлари билан мувофиқлаштиришга мажбурдир, чунки  Франциянинг эн муҳим даромадларидан бири Арабистон, Қатар, Баҳрайн ва бошқа араб давлатларига қурол- яроқ сотишдан ҳосил бўлади деб хулоса қилади.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  кечанги изҳоротида  қизил чизиғларини аниқлаб дедики, Европа давлатлари  бундай музокаралар ва баҳс мунозараларни  АҚШ иддаолари ва истак- хоҳишларига жавоб бериш учун  навбатдаги саъй ҳаракатга айлантирса, нореал бир мазвў ва сиёсий таблиғотий  ҳаракат бўлади.

Франция давлати Баржом дастурини ҳимоя қилади, аммо  АҚШнинг навбатдаги иддаолари ва таблиғотларига пайравлик қилиб,  Эроннинг ракета мудофаа потенсиалини минтақадаги нотинчликларнинг асли омили ва хавотирланлари деб баҳолаб келмоқда.

Абатта Франция давлат масъуллари  ўз сиёсатини мустақил бир сиёсат сифатида кўрсатишга уринишади, аммо  Париж давлатини Вашингтон ҳатти-ҳаракатига пайравлик қилиши бундай нуқтаи назарларнинг аксини кўрсатмоқда.

Шубҳасиз Эрон  таҳдидларга мос равишда ўзининг  ракета потенсиали ва мудофаа системасини рвиожлантиради.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  ҳам бир неча олдин, Эроннинг илмий ходимлари ва  истеъдодли шахсиятлари билан учрашганида  билдирган баёнотларида қуйидагича буюргандилар:  Европа давлатлари АҚШ ҳатти-ҳаракатлари, хусусан Баржом дастурини бузиши қаршисида тура олиши керак  Бундан ташқари  минтақада Эроннинг нуфузи ва Эрон мудофаа қудрати каби масалаларда АҚШ давлатига пайравлик қилишдан воз кечишлари керак, чунки  биз Европа давлатларини АҚШнинг зўравонликларига пайравлик қилишини қабул қилиб бўлмайдиган  ҳатти ҳаракат деб ҳисоблаймиз.

 Бундай ҳатти -ҳаракатларнинг натижаси эса  Эронга қарши таҳдид ва ё зўравонликларнинг ҳар қандай равишини мағлуб бўлишини кўрсатади.

Якшанба куни Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний ҳам Франция президенти Эмануэль Макрон билан телефон орқали суҳбатларида, Баржом борасида қўшимча музокаралар борасидаги овозаларга тўхталиб, ҳозирги шароитда энг муҳим масала  Европа Иттифоқи  АҚШни Баржомга риоя қилишга чақиртиришидир деб айтди.

Теҳрон музокараларини Франция Теҳроон билан  мантиқ ва шаффоф алоқаларига эга бўлиши ҳамда  Эронга қарши АҚШ ва Форс Кўрфази ҳошиясидаги айрим давлатларнингн нотўғри иддоаларига берилиб кетмаслиги каби натижалар келтирилиши кутилмоқда.

Шу ҳол билан бирга АҚШнинг энг таниқли таҳлилчиси Герс Портер  Европа давлатларини Вашингтонга таъзим қилиши ё қилмаслигини вақт кўрсатади деб хулоса қилмоқда.