Теҳрон жума намози хутбалари
Эроннинг минтақадаги ҳаракатлари ҳеч қайси бир хорижлик қудратларга таалуқли жойи йўқ ва Эрон ҳеч қайси бир давлатнинг аралашувига рўхсат бермайди.
Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, Эроннинг минтақадаги ҳаракатлари ҳеч қайси бир хорижлик қудратларга таалуқли жойи йўқ ва Эрон ҳеч қайси бир давлатнинг аралашувига рўхсат бермайди.
Теҳрон жума намози имом хатиби Ҳужжатул ислом вал муслимин Козем Сидиқийнинг айтишича, Америка ва Эрон ўртасида воситачилик қилаётган европа мамлакатларининг минтақада биздан ижозат олиб кейин бирон ишга қўл урасиз деган сўзларини умуман қабул қилиб бўлмайди. Эрон шу кунгача ҳеч кимга аралашиш учун рухсат бермаган, бундан кейин ҳам ҳеч қайси бир қудратга ижозат бермайди.
Теҳрон жума намози имом хатибининг маълум қилишича, Эроннинг минтақадаги ҳаракатлари ва нуфузи Американинг минтақадаги бузғунчилик ва фитна келтириб чиқарадиган ҳаракатларига қаршидир.
Ҳужжатул Ислом Сиддиқий жаҳон мустабидларининг Эронга зарба беришга қаратилган фитналарининг барбод бўлганига ишора қилиб шундай айтдики, сўнги ойларда Эронда тартибсизлик ва парокандалик келтириб чиқаришга қаратилган барча ғаламизлик ҳаракатлари аллоҳ таолонинг инояти ва Исломий инқилоб муаззам раҳбарининг ҳушёрлиги ва донолигини билан бартараф этилди.
Шунингдек, Козем Сидиқий ҳазрати Фотимайи Заҳро с.а нинг таваллуд кунлари ҳамда оналар ва аёллар куни муносабати билан табриклаб, уларни тавҳид олимлари ва жаҳон эрксеварларининг намунаси ҳамда ислом дунёсининг ва Эрон халқининг ибрати дея атадилар.