12 фарвардин Исломий жумҳурият куни
Ушбу тақдирни белгиловчи тарихий кунлардан бири, исломий инқилоб ғалабасидан сўнг яъни милодий ҳисоб билан 1979 йилнинг 1 апрел куни ҳижрий шамсий ҳисоб билан эса 1358 йил фарвардин ойининг 12 куни Эроннинг сиёсий тизимида сайлов референдуми ўтказилишидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "12 фарвардин Исломий жумҳурият куни”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Эроннинг сиёсий тарихида тақдирни белгиловчи кунлар борки, бу кунларнинг ҳар бири Эроннинг сиёсий ўзгаришларида ўзининг таъсирини ўтказган. Ушбу тақдирни белгиловчи тарихий кунлардан бири, исломий инқилоб ғалабасидан сўнг яъни милодий ҳисоб билан 1979 йилнинг 1 апрел куни ҳижрий шамсий ҳисоб билан эса 1358 йил фарвардин ойининг 12 куни Эроннинг сиёсий тизимида сайлов референдуми ўтказилишидир. Шу боис ушбу кун Исломий жумҳуриятнинг таваллуд куни номи билан аталади. Ушбу буюк референдумда Эроннинг 98 фоиздан кўпроқ аҳолиси Эроннинг Исломий жумҳурият бўлиши учун розилик овозини беришган. Исломий инқилоб ғалабасидан 50 кун ўтиб сиёсий тизимда сайлов референдуми ўтказилиши эълон қилинди. Бу кутилмаган қарор жаҳонда бўлиб ўтган бошқа йўналишдаги инқилоблардан буткул фарқ қилар эди. Ушбу референдум шуни кўрсатдики, исломий инқилоб ғалабаси ортидан Эронда мустабид режимнинг даври поёнига етди ва Эронда сиёсий тараққиёт ва юксалиш даври бошланди. Шу билан бирга, Ғарбдаги сиёсий назариячилар ҳам Американинг сиёсий мақсадларига тақлид қилиб, исломий инқилоб ғалабасидан кейин Эрон исломий инқилобини хатарли қилиб кўрсатиш учун улкан саъй ҳаракатларни бошлашди.
Бундан мақсад шу эдики, Исломий инқилоб ғалабасидан сўнг Эронни сиёсий майдонда нодемократик ва қоралаб кўрсатиш эди. Аммо Эроннинг сиёсий тизимида сайлов референдумини ўтказиш зарурлигини айтган Имом Хумайний раҳматуллоҳ алайҳнинг тарихий ва буюк ҳаракатлари, Ғарб фитналарининг барчасини ёлғонга чиқарди. Исломий инқилоб асосчиси бўлмиш имом Хумайни (ра) референдум ўтказишдан олдин ўзининг мурожаатида 2 муҳим жиҳатга эътибор қаратиб шундай деди, биринчиси референдумда ҳамманинг иштирок этиши зарурлиги бўлса иккинчиси эса сиёсий тизим сайловида одамларнинг овоз беришларида озод ва эркинликларидир. Имом Хумайний (ра) ўз мурожаатларида шу нарсани атдиларки, бу референдум халқимизнинг тақдирини белгилайди. Бу референдум сизларни озодликка ва мустақиллика чиқаради. Референдумда қайси тизимни хохласангиз ўшани танлашингиз мумкин. Сизлар ушбу сайлов варақасида демократик жумҳуриятга деб овоз беришингиз мумкин ёки шохлик режимига овоз беришингиз мумкин. Танлаш сизларнинг ихтиёрингизда. Сайловда сизлар озод ва эркинсизлар деб таъкидладилар.
Шундай қилиб ушбу референдумда Эрон халқининг 99 фоизи иштирок этди. Бу эса золим ҳукуматларнинг Эрон халқига нисбатан фитналарига барҳам беришда асосий омил бўлди. Шунинг учун ушбу ҳаракат абадий намунага айланди. Ушбу намуна Эрон ислом жумҳурияти низомининг яқин 40 йиллик тарихида, одамларнинг тақдирини белгиловчи сайлов майдонларидаги ва овоз бериш қутиларида ҳар доим иштирок этиб келишлари такрор-такрор давом этиб келмоқда. Шу боис 12-фарвардин Эронда демократик тизимни такомиллаштириш жараёнида муҳим даврнинг бошланиш нуқтаси деб ҳисобланади. Негаки, Эрон халқи ўзларининг тақдирларини ҳал қилиш учун юксак инқилобий ва исломий қадриятларга асосланган юқори сиёсий қарашларга эга эканликларини тасдиқлашди. Аммо ҳанузгача мустабид ҳукуматларининг Исломий инқилобни ёмон қилиб кўрсатишга доир ғаламизлик ишлари тугаганича йўқ. Эрон халқининг қасамхўр душманлари 40 йилдан буён ўзларининг адоватли ва душманона ҳаракатларини давом эттиришмоқда. Ушбу бузғунчи оқимларнинг сиёсатчилари ўзларининг разил мақсадларига эришиш учун Исломий низомнинг оппозицияларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳамда мамлакат ичкарисида нотинчликлар ва исёнлар келтириб чиқаришни кўзлаб оммавий ахборот воситаларининг услубларини кучайтириш мақсадида махсус бюджет маблағларини ажратиб келишмоқда.
Исломий инқилоб низомининг душманлари ўтган йиллар давомида турли хил фитналар келтириб чиқарувчи режалар ва лойиҳалар билан жумладан мажбурий урушлар, сиёсий шахслар ва ядровий соҳадаги олимларни террор қилишлар ва Эроннинг тинчлик мақсадидаги ядровий технологияларни қўлга киритишдаги йўлига тўғаноқ бўлиш ва иқтисодий санкцияларни жорий этиш, шунингдек Эрон халқининг истиқлолига зиён етказиш учун бор куч имкониятларини ишга солиб шиддат билан саъй-ҳаракат қилишди. Лекин ушбу йилларда Эрон халқининг сайлов майдонларида доимий мардонавор иштирок этиб келишлари, Исломий жумҳурият тизимининг демократияга асослангани номи билан, Эронга қарши ғарбнинг хар хил фитнали лойиҳаларига қарши отилган ўқдек бўлди. Эрон халқининг бундай ҳаракатлари душманларнинг Эроннинг сиёсий ва ижтимоий муҳитини булғашларига ва исломий инқилоб тизимининг арконларига зарар етказишларига рухсат бермади. Дарҳақиқат 12 фарвардин Исломий жумҳурият тизимида халқ таянчининг ёруғ акс этишидир. Бу халқаро мурожаат исломий жумҳурият тизимига, Эрон халқининг жипслиги ва қатъий овоз бериши мутлақо аниқ ва шаффоф эдики, унинг муҳим томонлари, ҳукуматда исломий қадриятларга таяниш эди.
Бугун ҳам исломий инқилоб тизими Эрон халқининг иродаси ва талабларига таяниб душманларнинг кўп нарсани талаб қилишларига нисбатан қатъият билан туриб, Эрон халқининг қонуний талабларини ва Исломий инқилоб армонларини рўёбга чиқаришни ҳимоя қилиб келмоқда. Шулардан келиб чиқиб, ҳижрий шамсий ҳисоб билан 1358 йилнинг 12 фарвардин куни Эронда улуғ кун сифатида эътироф этилади. Эрон ислом жумҳурияти асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) Исломий Инқилоб ғалабасининг дастлабки кунларидан, ҳардоим халқчиллик ҳамда халқнинг овозига таяниб иш тутишни таъкидлашган. Ундан кейин Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ҳам халқ овозини исломий жумҳурият низомида ҳаққун нос деб ҳисобладилар. Шубҳасизки, 12-фарвардин бутун дунёда мисли йўқ деб тан олинган. Шу боис, халқнинг бевосита овоз беришлари ва қўллаб-қуватлаши билан Эронда исломий тузум таъсис этилди. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Эрон ислом жумҳурияти тизимининг ўзига хос хусусиятларидан бири, мамлакатни халқнинг истак-хоҳишлари ва овозларини инобатга олиб бошқаришдир. Эрон ислом жумҳурияти конституциясида ҳам халқ овози ҳамда сайловлар халқ ҳокимияти ҳуқуқининг энг муҳим афзаллиги сифатида баён этилган.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.