Оятуллоҳ Хотамий: сионистик режимни расман тан олиш Саудия Арабистони шаънига қора доғдир
Теҳрон жума намозининг имом хатиби деди: сионистик режим мавжудлигини расман тан олиш Арабистон шаънига туширилган қора доғдир.
Теҳрон жума намозининг хутбаларида оятуллоҳ Аҳмад Хотамий ӯтган йиллар давомида сионистик режим Саудия арабистонининг молиявий кӯмагида Ливан ва Ғазза бӯлгасига ҳужум қилганини таъкидлаб, деди: Саъудия Арабистони режими такфирий-террорчи гуруҳларни ҳимоя қилгани, дунё бӯйлаб, шу жумладан Яманда кӯплаб бегуноҳ инсонларнинг қонини тӯккани сабабли солиҳ исломий маҳкамада муҳокама қилиниши лозим.
Теҳрон жума намозининг муваққат хатиби Саудия Арабистонини сионистик режим жиноятларига шерик деб атаб, илова қилди: Саъудия Ироқ ва Ливан сайловларига таъсир ӯтказиш учун миллионлаб доллар сарфлади. Эндиликда Саъудиянинг таназзулга юз тутгани аниқ кӯзга ташланмоқда.
Оятуллоҳ Аҳмад Хотамий шунингдек, сионистик режимнинг жиноятлари, жумладан намойиш пайти фаластинликлар гуруҳининг қатл этилиши ҳақида тӯхталиб деди: бу режим табиатан қонхӯр режим, бу режимга ягона жавоб уни йӯқ қилиш ва муқовиматдир.
Оятуллоҳ Аҳмад Хотамий сионистик режимнинг жиноятларини кӯра-била туриб сукут сақлаган айрим исломий мамлакатларни танқид қилиб, илова қилди: Саудиялик муфтийларнинг Ғазза бӯлгасини ҳимоя қилиш мақсадида уюштирилган намойишларни ҳаром дея эълон қилишлари ва сионистларнинг бу амалдан қувониши ғайри исломий амал бӯлиб, бу нарса аслида исломга хиёнатдир.