20 фарвардин Эронда ядровий технологиялар миллий куни
(last modified Mon, 09 Apr 2018 07:32:38 GMT )
апрел 09, 2018 12:32 Asia/Tashkent

Ҳижрий-шамсий 1385 чи йил 20 фарвардин куни, милодий ҳисоб билан 2006- чи йилнинг 9 апрель санаси Эроннинг Натанз ядровий таъсисотида уранни бойитиш циклини бутунлай йўлга қўйилгани ва уранни бойитиш технологияларга қўл топилгани туфайли Эронда ядровий технологиялар миллий куни сифатида номланган.

Ушбу хабарни эълон этилиши ортидан,  Эроннинг маданий инқилоб кенгаши қарори билан Исломий Эрон билимдонлари ва олимларининг ифтихорли хизматларини қадрлаш мақсадида 20 фарвардин куни эронликларнинг расмий календарида ядровий  технологиялар миллий куни сифатида эълон қилинди.

Ушбу мувафаққиятдан кейин  Эрон  уранни бойитиш технологиясига эга бўлган мамлакталар қаторида жой олди.

 Ядровий технологияга қўл топиш ва унга эга бўлиш ЭНПИТИ ё ўзи ядровий қуролларни ишлаб чиқарилиши ва кенгайтирилишини таъқиқлаш битимининг моддалари асосида ҳар бир мамлакатнинг қонуний ҳаққи ҳисобланади.

Бугунги кунда изчил ривожланиш мақсадларига эриша олиш учун ядровий технологиялардан фойдаланиш зарурий бир амрга айланган.

Ядровий технология  табиатда мавжуд бўлган табиий уранни  бойитилган уранга айлантишдан иборат. Бойитилган уран улкан энергияга эга бўлиб, ҳозирги шароитда  дунёдаги 10 мамлакат ушбу технология ва илмга эгалар.

Ядровий энергетика кўп  ва турли мақсадларда фойдаланилади. Хулоса қилиб  айтиш мумкинки  ядровий энергетика асосан икки соҳа яъни ҳарбий ва ноҳарбий мақсадлар учун ишлаб чиқарилади

 Ядровий технологиядаги ривожланиш ва ютуқлар  ушбу технологияга тегишли илмий тармоқларни ривожланиши демакдир.

Бинобарин бу соҳада ривожланишлар илм соҳасидаги ривожланиш маъносидадир.

Ушбу мавридлардан бири  АЭС ё ўзи атом электрстанциялар орқали электр- энергия ишлаб чиқариш соҳасида ядровий илм -техонлогиялардан фойдаланиш мавзуси ҳисобланади.

Эрон ислом жумҳурияти ҳам табиатда ёнилғини якунлаши эҳтимоли ҳамда мамлакатда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларини ривожлантириш зарурлигига эътибор қаратиб,  электр- энергия ишлаб чиқариш учун ядровий технология ва илмига таяниш, фойдаланишни зарурий бир амр сифатида билади. Шунингдек  АЭС-лар қуриш ва бунёд этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Ядровий технология ва билими тиббиёт илми ва соҳасига ҳам улкан ҳисса қўшмоқда. Саноат соҳаси ривожланган мамлакатларда  ушбу технологиялардан тиббиёт соҳасида ҳам фойдаланадилар. Айни ҳолда ушбу ядровий электр-энергиядан ташқари рентген нурлари, саратон каби оғир хасталикларни даволашдаги  радиография, сонографи-УЗИ соҳаларида ҳам фойдаланадилар.

Ядровий технологиялар ер ости сув манбаларини аниқлаш,  ер ости  ва ер усти сувларни бошқариш, тўғонлар хавфсизлигини контрол этишда ҳам фойдаланилади.

Ушбу энергетика шур сувларни тозалашда ҳам муҳим рол ўйнади.

 Ядровий энергетикадан қишлоқ хўжалиги соҳаси, озиқ -овқат саноати кенг- қамровли фойдаланилади.

 Мисол сифатида айтиш мумкинки ушбу энергетика, айрим озиқ- овқат масҳулотларининг хавфсизлиги, ҳашаротларни нобуд этиш, маҳсулотларни сақлаш муддатини узайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари шунингдек  ветеренария, ҳайвонларни озиқ овқати, гигиена ҳамда бошқа соҳаларда катта рол ўйнайди.

Эрон ислом жумҳурияти ҳам бошқа мамлакатлар каби фақат бу илм ва технологияларни бутунлай импорт қила олмайди, балки  ўзининг ички потенсиаллар ва имкониятларга таяниб,  ушбу билимини маҳаллийлаштирига муваффақ бўлган.

Кўп мамлакатлар учун ядровий технология илмига эришиш катта бир орзу ҳисобланади.

Бугунги кунда Эрон ислом жумҳурияти  ушбу илм ва технологнияга эга ва ундан фойдаланувчи мамлакатлар қаторида ўрин олган.

Эрон  Халқаро миқёсида ядровий ҳамкорликларини давом эттириб, осоийшта мақсаддаги ядровий технология ва энергетикага қўл топган.

Ушбу ифтихорли ҳатти-ҳаракат ва мувафаққият  ҳам Исломий Инқилоб муззам раҳбарини "ҳар қандай оммавий қирғин қуроллар  хусусан ядровий қуролдан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва кенгайтиришни ҳаром" деб фатво берганидан кейин янада авж олди.

Инқилоб раҳбарининг ушбу фатволари  Эрон душманларининг барча фитналари ва ёвузликка асосланган ҳатти ҳаракатларинии нобуд бўлиши ҳамда Эрон давлати учун,  халқаро арсасида янги уфуқни олишига сабаб бўлди.

Эндиликда Эрон ислом жумҳурияти бу саноат соҳасида катта тажрибага эга мамлакатлар билан ҳамкорликларини давом эттирмоқда.

Эрон ислом жумурияти  дунёдаги 4 -чи ва Ўрта Шарқда эса ядровий ислом ва технологияга эриша олган илк мамлакат ҳисобланади.

ЭН-ПИ-ПТИ битими асосида  ядровий мавзу борасида учта масала мавжуддир.

Биринчи масала  барча ядровий қуролларни йўқ қилиш бошқа таъбир билан айтганда ядровий қуроллсизлантиришдир.

 Иккинчи масала  ядровий қуролларни кенгайтиришни тўхтатиш ва ушбу мавзуни ижро этилиши жараёнига диққат билан назорат қилиш масаласидир.

Афсус билан айтганда ушбу иккита масалага ечим топиш учун МАГАТЕ ташкилоти ҳам муваффақ бўлмаган.

Бугунги кунда нафақат  ядровий қуроллар нобуд этилмаган, балки АҚШ ва бошқа айрим мамлакатлар ядровий қуролларнинг янги турларини ишлаб чиқаришмоқда. Аммо ЭНПИТИ битимидаги уччинчи масала давлатларнинг осойишта ва тинч мақсаддаги ядровий  технологиялардан фойдаланишига МАГАТЕ ёрдам бериши таъкидланган.

 Бу заминда ҳам МАГАТЕ ҳозирча иккистандартли ва айрим пайтлар бошқа мамлакатлар сиёсатлари таъсири остида амал қилиб келган.

Афсус билан айтганда  ЭНПИТИ битими асосида  ядровий қуролларни кенгайшини олдини олиши мумкин бўлган мамлакатларини ўзлари  атом қуролларини янги авлодини ишлаб чиқариш учун миллиардлаб доллар ажратишмоқда.