Ҳинд океани бўйидаги мамлакатлар денгиз кучлари қўмондонларининг саммити
Ҳинд океани бўйидаги мамлакатларнинг денгиз флоти қўмондонларининг олтинчи саммити олий мартабали 35 та ҳарбий делегация иштирокида, Эрон армияси денгиз кучлари мезбонлигида душанба куни Теҳронда ўз ишини бошлади
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Ҳинд океани бўйидаги мамлакатлар денгиз кучлари қўмондонларининг Теҳрондаги олтинчи саммити”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Ҳинд океани бўйидаги мамлакатларнинг денгиз флоти қўмондонларининг олтинчи саммити олий мартабали 35 та ҳарбий делегация иштирокида, Эрон армияси денгиз кучлари мезбонлигида душанба куни Теҳронда ўз ишини бошлади. Ҳинд океани бўйидаги мамлакатларнинг денгиз флоти саммити 23 та доимий аъзо ва 9 та кузатувчидан иборат бўлиб, Эрон ислом жумҳурияти денгиз кучлари ҳам ушбу саммитнинг доимий аъзоси ҳисобланади. Ушбу саммит ҳозирга қадар турли мамлакатларда беш маротаба ўтказилди. Энг катта кўламдаги ҳарбий саммит бу Эронда ўтказилди. Эрон ислом жумҳурияти армиясининг денгиз кучлари ушбу саммитни ўтказиш билан бирга, саммит раислигини икки йил муддатга ўз зиммасига олади. Ҳинд океани минтақаси ва соҳил бўйлари озод сувларга қўшилган мамлакатлар стратегик муҳим мавқега эгадир. Айни пайтда, жаҳон миқёсидаги савдо-сотиқ ва халқаро тижоратларнинг 90 фоизи денгиз орқали амалга ошади. Эрон денгизининг чегаралари ҳам кенг бўлиб, ушбу денгиз географик хусусиятлари Эрон иқтисодиёти учун таянч ҳисобланади.
Эрон ислом жумҳурияти чамаси уч минг километр денгиз чегарасига ва 5700 километр соҳил бўйига эга бўлиб, ушбу минтақада денгиз хавфсизлигини сақлаш учун муҳим аҳамият касб этади. Ҳинд океани денгиз кучлари қўмондонлари саммитининг ташкил этилишидан кўзланган мақсад ҳам, ушбу минтақа соҳилидаги мамлакатларнинг денгиз соҳасидаги ҳамкорлигини янада ошириш ва муммоларга қарши курашда хусусан денгиз хавфсизлигини таъминлаш ва барқорорликни ўрнатиш учун ушбу мамлакатларнинг бор имкониятидан фойдланишдир. Эндиликда эса, ушбу соҳада биргаликдаги ҳамкорликлар учун муносиб фурсат яратилди ва ушбу региондаги давлатлар, минтақада тинчлик ва осойишталикни сақлаб қолишда ҳамда хавфсизликни таъминлашда иқтидор билан жиддий ёндашишга азму қарор қилишди. Эрон ислом жумҳурияти армиясининг денгиз кучлари қўмондони адмирал Ҳусайн Хонзоданинг айтишича, биз бугунги кунда олдингидан кўра анча бирлашдик ва бирдамликни қўлга киритдик ҳамда соқчилар корпуси ва армиянинг денгиз кучлари бир-биримизни такомиллаштирувчи ва қўллаб-қувватловчимиз. 2007 йилдан ушбу минтақада денгиз қароқчилари янада кўпайиши ортидан нотинчликлар ва безовталикларни бошдан ўтказдик. Шундан келиб чиқиб, минтақадаги мамлакатлар ушбу денгиз қароқчиларига қарши кураш учун тегишли чора-тадбирларни кўришлари лозим эди.
Айни пайтда, Ҳинд океани соҳилидаги 36 та мамлакат ушбу саммитга доимий аъзо бўлган ва айрим давлатлар ҳам кузатувчи сифатида қўшилишган. Эрон ислом жумҳурияти армиясининг денгиз кучлари Ҳинд океанининг хавфсизлигини бевосита таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида минтақага ва халқаро сувларга денгиз кучларининг флотилия бўлимларини сафарбар этиб, шу пайтга қадар ўзининг мажбуриятларини тўла бажариб келган. Шунингдек, ушбу йўналишда ўзининг таклифларини ҳам тақдим этиб келган. Жумладан минтақа хавфсизлигини таъминлашда ўзаро ҳамкорлик қилиш учун ва минтақада хавфсизликни ўрнатишда ўз ҳиссасини қўшишда иддао қилаётган минтақадан ташқаридаги мамлакатларни ўрнини эгаллаш учун, Ҳинд океани минтасидаги соҳил бўйи мамлакатларнинг биргаликдаги муштарак денгиз кучларини ташкил этиш ҳақида Эрон томони ўз таклифларини тақдим этган. Эрон олий бош қўмондони Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрон армияси денгиз кучлари куни муносабати билан армиянинг денгиз кучлари қўмондонлари ва масъуллари билан учрашгандаги нутқида денгиз флотининг аҳамиятига ишора қилиб шундай айтдиларки, денгиз кучлари мамлакат мудофаасида олдинги сафда туради ва муҳим минтақаларда жумладан Уммон денгизи ҳамда халқаро сувларда ўз бурчини садоқат билан бажармоқда ва озод сувларда илгаригидек, фаол ҳаракатланиш бардавом бўлади.
Эрон қуролли кучлари бош штаби раисига кўра, Эрон ислом жумҳурияти ҳеч қачон Америка ва унинг иттифоқчиларига таслим бўлмайди ва бўйинсинмайди ҳамда ўз қудратига таяниб қўшнилар билан дўстлик муносабатида бўлади. Генарал Муҳаммад Боқерий душанба куни Теҳронда Ҳинд океани бўйидаги мамлакатларнинг денгиз флоти қўмондонларининг олтинчи саммитининг очилиш маросимида, жаҳонда икки қутбли анъанавий тизимнинг аллақачон барҳам топганини ҳамда Шарқ ва Ғарбнинг янги қудратлари юзага чиққанини таъкидлаб шундай айтдики, Америка ва айрим қудратлар турли минтақаларга ҳарбий бўлинмаларни сафарбар этиб, ўзининг зўравонлигини кўрсатиб, осойишталикни издан чиқариб, тартибсизликларни янада кенгайтирмоқда. Генерал Боқерийнинг маълум қилишича, АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳини ҳимоя қилиб Осиё ғарбининг катта қисмида нотинчликлар келтириб чиқарди ҳамда инсонларнинг қирғин қилинишига ва уларнинг сарсон бўлиб, қочқин бўлишларига олиб келди. Америка ва унинг иттифоқчиларининг 14 апрел куни Сурия юртига қарата амалга оширган ҳаво ҳужуми ҳам уларнинг ғайриқонуний ҳаракатларининг очиқ ойдин намунаси эди. Генерал Боқерийнинг таъкидлашича, Эрон қуролли кучлари терроризмга қарши курашда ривожланган мамлакат сифатида ўзининг тажрибаларини бошқа мамлакатлар билан бўлишишга тайёрдир.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.